Саналар
23.11.2024
Баннер
Баннер
Туркистон миллий озодлик ҳаракатига қарши курашда қизиллар қўшини қўллаган баъзи усуллар
Муаллиф:    01.03.2024 23:39    PDF Босма E-mail

Қизиллар қўшини миллий қўзғолонни бостириш учун 1919 йилгача асосан ўзининг Туркистондаги қисмларига суянар эди. Булар: собиқ чор аскарлари, курол билан таъминланган рус келгиндилари ва ихтиёрий қўшилган оломонлар ҳамда Биринчи жаҳон урушида асир тушган австрияликлар эди. 1919 йил августида Туркистон жабҳаси ташкил қилиниши билан бу қўшин мустаҳкамланди. Бу жабҳага бешта шўро-рус армияси бириктирилди. Бироқ ҳозиргача қизиллар қўшинининг Туркистондаги ҳақиқий ҳарбий кучлари қанча бўлган-лиги номаълумлигича қолмоқда. Инглизлар маълумотига кўра, Туркистон жабҳаси очилгунга қадар Туркистон қизиллар қўшинида 106000 аскар бор эди. Уруш ва касалликлар ҳисобига йўқотиш натижасида 38000 аскар қолганди. Катта талафотларга қарамай, қизиллар қўшини озодлик ҳаракати курашчиларининг ҳужумига бардош берди. Қизиллар қўшини жанговарлигини ошириш учун марказ мунтазам равишда қурол билан таъминлаб турилди. Масалан, Туркистондаги қизиллар қўшинига 1918 йил 3 августда 14 000 тўп, 1000 тўппонча, 300 пулемёт ва 20 миллион ўқдори жўнатилди. Яна шу йилнинг 23 августида Али Жонгелди кузатувида қизиллар қўшини учун 2000 тўп, 2 миллион ўқдори ва 1000 га яқин бомба ва 7 пулемёт Царициндан Челкарга жўнатилди(Устинов. Ленинская политика, ЗО-б; Иркаев. История гражданской, 96-6.).

Туркистон жабҳаси ташкилланиши билан Туркис-тондаги жанглар фожиали ва қонли тус ола бошлади.
Туркистон жабҳасининг мақсади кўзғолонни бостириш билан чегараланмасди. У Еттисув ўлкаси ва Ҳазар денгизи атрофидаги оқ подшо қўшинидаги руслар қўшинини даф қилиш ва инглиз аралашувини ҳам (дастлабки тўқнашувлар 1918 йилда 25 апрель) бартараф қилиш вазифасини ҳам уддалаши лозим эди. Туркистон жабҳаси қўшини 1920 йил сўнгида оқ подшо қўшинидаги руслар кучларини енгишга мушарраф бўлди. Инглизлар Туркистон уруши майдонидан ихтиёрий равишда чекиндилар. Шундай қилиб, Туркистоннинг катта уруш майдонида икки рақиб куч қолди: қизиллар қўшини ва «босмачилик ҳаракати».
1918 - 1923 йилларда Туркистоннинг жанубида ўқ овози эшитилмаган, икки тарафдан одам қурбон бўлмаган бирор бир бурчак қолмади. Қизиллар қўшинида зирҳли арава, зирҳли поезд, учоқлар, пулемётлар, тўп ва заҳарли газ каби замонавий қуроллар бор эди. Озодлик курашчилари бу ўлим қуроллари даҳшатидан чўчимай, ўлимга тик боқдилар. Ўлим улар учун айнан ҳаётнинг ўзи эди. Қизиллар қўшини аҳволи танглашиб қолган вақтда чўл ва саҳролардаги қудуқларга заҳар ташлашдан ҳам қайтмади. Босмачилик ҳаракатини сўндириш учун 1922 йил июнда тайёрланган режага кўра (бу режа Русия қуролли кучлари бош қўмондони Каменев, РСФСР инқилоб ва уруш қўмитаси аъзоси Рафесов ва Туркистон жабҳаси кўмондони Фрунзе тарафидан тайёрланган эди) вазиятдан келиб чиқиб, босмачиларга қарши заҳарли газ қўллашни мўлжалларди.
Миллий ҳаракатни бостириш борасида ҳарбий воситалардан ташқари ташвиқот тадбирлари ҳам муҳим рольўйнарди. Айниқса, шўролар миллий кураш раҳбарлари билан тинчлик музокаралари олиб боришни яхши кўришарди. Бу хусусда Туркистон Мухтор шўро социалистик жумхурияти хукумати босмачилик масалаларини тадқиқ қилиш учун Фарғонага бир комиссия юборди(Ушбу комиссия аъзолари: Карп Елисеевич Сорокин (Халқ ко-миссарлари шўроси раиси ва айни замонда комиссия бошлиғи); Ту-рор Рисқулов, Турсунхўжаев (миллий масалалар комиссари); Бирлик (халқ таълим-тарбия комиссари), Хаптайлинский, Аббос Ходжаев ва Соколов (сўнгги уч нафари Туркистон марказий ижроия қўмитаси аъзолари). Бу комиссия 1919 йил 2 майида Фарғонага борди. Қиёсланг: Зевелев, За Советский, 101-6.) ва бу комиссия аъзолари қўзғолон етакчилари билан «оташ кес» учрашувлар бошлаши билан дастлабки қадам ташланди(Аббос Ходжаев Мадаминбек билан учрашди. Сорокин Мадаминбекка бир мактуб ёзди. Турсунхўжаев Эргаш қўрбоши билан учрашди, аммо натижа бўлмади. Қиёсланг: Зевелов, За Советский, 105-6.). Бу комиссия озодлик ҳаракати раҳбарларига катта-катта ваъдалар берди: «Агар жанг қилишни тўхтатсангиз, деҳқонларга ва ҳунармандларга 10 миллион сўм берилади». Комиссия катта муваффақиятга эриша олмай қайтди. Сорокин «Фарғонада шўро ҳокимиятини учратмаганини» Тошкентга келгач баён қилди. Аммо шўро раҳбарлари тинчлик учрашувлари ўтказиш умидидан воз кечмади. 1920 йил мартида Мадаминбек билан «тинчлик битими» тузилиб, бу борада дастлабки ютуқни қўлга киритишди. Мадаминбекнинг бу иши босмачилик ҳаракати раҳбарлари томонидан «хиёнат» деб қабул қилинди. Қизил аскарлар қўшиннинг бу маънавий ютуғининг таъсири улар кутганичалик бўлмади. Чунки Қизил аскарлар қўшини номидан «вакил» сифатида Шермуҳаммадбек билан кўришишга йўлга чиққан Мадаминбекни Холхўжанинг йигитлари 1920 йилнинг 14 майидаўлдирди.
11 августда бўлган Туркистон Коммунистик партияси VI конгресси ва 1921 йил 21-23 августда бўлиб ўтган шўроларнинг X конгресси босмачилик ҳаракати билан тинчлик учрашувларини қуйидаги асосларга кўра давом эттириш хусусида қарор қабул қилди:

1. Босмачилик ҳаракати етакчилари билан алоҳида-алоҳида учрашиш ва бу учрашувлар мутлақо сиёсий мақсадларни кўзлаши лозим.
2. Босмачилик ҳаракатининг турли лавозимдаги вакиллари билан музокаралар олиб боришга интилиш керак.
3. Босмачилар билан улар шўро тарафига ўтганда ва барча қуролларини топширган ҳолдагина битим тузиш мумкин. Бунда қўрбошиларнинг ўзи билан кўп миқдорда қўриқчилар олиб қолиши ман қилинади.
4. Фарғонадаги учрашувларни бошқариш учун Туркистон комиссиясидан ҳамда Туркистон инқилоб ва уруш шўросидан бирор аъзо тайин қилиниши лозим(Шамагдиев. Очерки истории, 241-6.).

1921 йил августида шўролар тарафидан Г. В. Зиновьев (Шўро Русияси 1-армия қўмондони), Н. Тўрақулов. Р И. Березин ва А. Слуцкий Ёзёвонда Шермуҳаммадбек билан учрашувга келдилар. Тинчлик ўрнатиш учун Шермуҳаммадбек бошқа талаблари қаторида ички сиёсатда тамомила мустақил бўлган мухтор Туркистонни эътироф қилиш ва қуролларнинг ярмини топширмаслиги шартини қўйди. Комиссия бир қарорга кела олмади. Бу таклифларни ўрганиш учун ТКП МК ва РКП (б) нинг Туркистон бюроси Н. Тўрақулов, А. Раҳимбоев ва Силинлардан иборат комиссия ташкил қилди. Бу комиссия 1921 йил 11 сентабригача кўп музокаралар олиб бориб, Туркистон мухторияти ҳақида кафолот у ёқда турсин, ҳатто ваъда ҳам бера олмади. Шундай қилиб, учрашувлар бекор кетди. 1921 йил 13 сентабрида Туркистон жабҳаси қўмондони жангни кучайтиришни амр қилди. Худди шу куни бутун Фарғонада «фавқулодда уруш ҳолати» эълон қилинди. Ҳолатнинг хўжайини энди рус қўшини бўлиб қолди. «Душман таслим бўлмаса, уни янчиб ташлаймиз!» шиори амалга кўчди. Зотан, 1920 йилда шўро хукумати раҳбарлари ўз аскарларига босмачиларни ачинмасдан, иккиланмасдан йўқ қилиш лозимлиги ҳақида фармон берганди(Зевелов, За Советский, 132-6.). Шунинг учун босмачилик ҳаракатига қарши қаратилган аёвсиз бу буйруқ янгилик эмасди. Шермуҳаммадбек билан учрашишдан аввал Туркистон шўро ҳукуматининг салоҳиятли аъзоларидан бири Тожибой Хўжа Маҳмуд билан қўзғолон йўлбошчиларидан Мастчоҳ беги Аҳмадхўжа ва Ўртатепа беги Авлиёхўжалар қуйидагича битимга келгандилар: «Тарафлар дўстликнинг мустаҳкамланишини ва икки томон орасида сиёсий, иқтисодий муносабатлар ўрнатилишини хохдайдилар. Ҳар икки томон ҳам жангларни тўхтатади. Мастчоҳ беги ўз ўлкасига шўро мухолифлари бўлган оломонни киритмаслигини бўйнига олади»(Иркаев. История гражданской.. 108 - 109 б.). Бухоро халқ жумхурияти намояндаси Отауллох ҳўжа Пўлатхўжа (Усмонхўжанинг укаси) Душанбедаги РСФСР консули Дуров, рус дивизияси намояндаси Шатов, муфтий Муҳаммадхўжалар иштирокида Балжувонда 1921 йил 12 августда бир шартнома тузилди. Бу шартнома бўйича: «Руслар Шарқий Бухородан чиқиб кетадилар, ҳокимият ерликлар қўлига берилади, ундан кейин озодлик мужоҳидлари Бухородаги уларнинг хукуматини тан олади ва қуролларини ташлайдилар»(Иркаев. История гражданской, 280 - 281 б.). Вақтдан ютиш мақсадида шўро тарафи ўз келишув таклифларини ўртага ташламас, қўзғолончиларнинг баъзи раҳбарлари эса тинчлик йўли билан шўро қўшини чекинишини истардилар. Масалан, 1921 йил 20 декабрида Иброҳимбек Душанбедаги рус гарнизони кўмондонига шуларни ёзди: «Ўлкамизни ҳеч қийналмай, тўсиққа учрамай тарк этишингиз учун йўлларни бўш қолдирамиз, ихтиёрингизга керагича отлар берамиз»(Иркаев. История гражданской, 308-6.). Бу таклифга ким жавоб берарди!
Русларнинг бу уринишларидан кейин ҳам босмачилик ҳаракатида бир кўзга кўринган ўзгариш бўлмади. Шунинг учун РКП [6] Ўрта Осиё бюроси (1920 йил 29 июлдан «Туркистон бюроси» деб аталган бу ташкилот 1922 йил 19 майдан «Ўрта Осиё бюроси» деб ўзгартирилди) 1922 йил 4 июнь чақириғида Туркистон коммунистлари ва шўро ҳарбийларига шундай хитоб қилган эди: «Ҳарбий курашнинг якунидан ҳеч қандай шубҳага тушманг. Буюк шўро федерациясининг ёрдами қизиллар зафарини таъминлайди. Аммо зафар босмачилар ва Анвар пошога қарши кураш асносида деҳқонлар орасида сиёсий фаолиятни йўлга қўйиш билан тезлашади ва осон қўлга киритилади». Деҳқонлар орасида ташвиқот инқилоб ва уруш шўросининг сиёсий маркази қошидаги Шарқий шуъбаси ва Туркистондаги «Татар тугайи» томонидан йўлга қўйилиши лозим эди(Шамагдиев. Очерки истории, 258 - 259-6.).1919 йилнинг охирларидан Фарғонада муваффақиятли жанг ҳаракатларини уюштирган Татар тугайи(Бу татар тугайининг етакчилари қуйидагилар эди: Юсуф Иброҳимов (тугай қўмондони), Якуб Чанишев (ҳарбий комиссар], Еникеев (Сиёсий шуъба мудири), Вафо Бурнашев (сиёсий комиссар), Маматқосимов (қароргоҳ комиссари), Қаранг: Зевелов, за Советский, 125-126-6.) мусулмонлардан ташкил топиб, мужоҳидларнинг одат ва анъаналарини билиши(Масалан, Юсуф Иброҳим шундай баён қилади: «Бирликларимизнинг қўмондонлари ерлик халқнинг тилларига тушунади». Татар тугайи қароргоҳи бошлиғи Зариф Тагировга Жалолободда намоз вақтида кўриниш ва ўзини мусулмон аскар деб таништириб, халққа ёрдам бериш учун келганликларини гапириш вазифаси топширилган эди. Фрунзе бу Тугайдан Бухорога қарши курашда ҳам яхши фойдаланди. Иброҳимов 1920 йили бошидан бери Туркистон жабхасининг Инқилоб ва Ҳарбий шўроси аъзоси эди. 1920 йили охирида Бухоро Халқ жумхурияти мудофаа нозири бўлди. Қиёсланг: Ульянов, М. В. Фрунзе на Туркестанском фронте, Фрунзе, 1960, 24-бет.) сабабли шўроларнинг ишончли сиёсий қуроли эди. Бу Тугайнинг қисмлари мужоҳидларга катта зиён етказди. Масалан, 1920 йил 3 февралда Пойтуғда шўро қисмлари ва Мадаминбек йигитлари орасидаги жангда ҳар икки тарафдан ЗОООдан жангчи қатнашиши билан бирга Татар тугайидан ҳам бир қисм иштирок этган эди. Шўро татарларининг аскарлари Мадаминбек йигитлари орасига аралашиб кетиб, уларни нотўғри йўлга бошладилар. Мадаминбек жангда мағлуб бўлди. У жанг охирида Татар тугайи аскарларини ушлаб ўлдиришга буюрди. Чунки улар рус аскарларидан кўра хавфлироқ эди(Мадаминбекнинг энг яқин кишиси бўлмиш Ҳасан Ҳаким 1968 йил 28 апрелида Кобулда менга шундай деди: «Асли татар бўлган шўро аскарларининг миллий озодлик ҳаракати жангчилари (мужоҳидлар) учун катта таҳликали бўлганликлари, яъни ўзларининг мусулмонлигини айтиши ва маҳаллий одатларни яхши билганликлари сабабли йигитларни чалкаштирган ҳамда шу боисдан ҳам жосусликда жуда катта рол ўйнаган». Шунинг учун татарлар асир тушганда, мужоҳидлар уларнинг меҳнатидан фойдаланмас, рус мутахассислари (муҳандис, ҳаким, агроном)нинг эса муайян хизматидан фойдаланилар эди.).
Анвар пошонинг Туркистон озодлик уруши саҳнасида пайдо бўлиши шўро Русияси раҳбарларининг дарди устига чипқон бўлди. Шунинг учун улар Анвар пошога қарши алоҳида уруш усуллари қўллашга мажбур бўлдилар. Бу усуллар РКП (б) МКнинг 1922 йил 18 майдаги «Туркистон ва Бухоро муаммолари ҳақида» чиқарган қароридаги парчада аниқ намоён бўлди:
2. Кенг халқ оммасининг тушунчасида шўролар фойдасига бир ўзгариш ҳосил қилиш учун ва босмачиликка қарши бошланган ҳарбий тадбирларнинг муваффақиятини осонлаштириш учун Ўрта Осиё бюроси ва уч миллий марказ қўмитаси (Туркистон, Бухоро ва Хоразм муаллиф) ила шўро идоралари (давлат идоралари - муаллиф) биргаликда Анварга қарши шўролар фойдасига кенг кўламда сиёсий қўшилмага киришиб, йиғилишлар, партия аъзоси бўлмаганларга йирик анжуманлар ташкил қилиш топширилсин. Бунинг учун:

а) Анвар пошо «инглиз жосуси» ва «Шарқ миллатлари душмани» деб гап тарқатилсин;
б) Туркистон, Бухоро ва Хива шўролари турклардан (Туркиядан келган) ва афғонлардан тозалансин;
в) урушни тарк этмоқчи бўлган барча босмачилар афв этилсин;
г) вақф ерлари аввалги эгаларига топширилсин.
3. Ўртоқ Оржоникидзенинг Бухоро Туркистон коммунистик партиясини янгидан ташкил қилиш лойиҳаси тасдиқланди. Фақат бу лойиҳанинг амалга оширилиши кенг миқёсдаги ҳарбий зафарларга қадар кечиктирилади.
4. Тўлиқ ишончга сазовор бўлганлардан ташқари барча сўл қанот коммунистлари партиядан чиқариб юборилсин.
5. Бухоро ҳукумат халқ орасидаги обрўли деҳқонлар ва меҳнаткаш ерлик зиёлилар ҳисобидан тўлдирилиб, қайта тузилсин (Гап мустақил деб ўзлари тан олган суверен давлат ҳукуматини «тозалаш» ҳақида бормоқда. Бунақа «мустақиллиюни 70 йил давомида Ўзбекистон ҳам бошидан кечирди-таржимон].
6. Русия учун ниҳоятда зарур бўлган молларни истисно қилган ҳолда, Бухоро ҳукуматига ташқи савдони йўлга қўйишга рухсат берилсин(Иркаев. История гравданской, 328 - 329 б.).

Бу ўриндаги 5 ва 6 моддаларга алоҳида эътибор беринг. Бу моддалар мустақил бир жумхуриятнинг ички ишларига зўравонликбилан аралашишдир. Чунки Бухоро билан РСФСР орасида Русиянинг Бухоро дохили доирасида хукмронлик қилиши ҳақида ҳеч қандай яширин ёки очиқ битим тузилмаган. Анвар пошони «Шарқ миллатлари душмани ва «инглиз жосуси» қилиб кўрсатиш шўро ташвиқотининг асоссиз даъвоси эди. Зотан, у инглиз жосуси эмас, аксинча, инглизларнинг душмани эканлигини тарихдананиқ биламиз. Миллий озодлик ҳаракатига қарши шўро уруш ва сиёсий раҳнамолари қўллаган усулларни бкр томонга қўйиб турайлик. Рус қўшини бу урушдан ҳаи ғолиб чиққанлиги тарихий бир ҳақиқатдир. Бу хусусда озодлик ҳаракати раҳбар кучлари уюшмаганлиги, марказлашган идорага эга эмаслиги ва ташқаридан ҳеч қандай ёрдам бўлмаганлиги шўро Русиясининг ғолиб келишига омил бўлди.
Ер юзида эркинлигини бой берган ҳеч бир миллат Туркистон халқининг миллий озодлик ҳаракатидаги каби аёвсиз ва қонли уруш кўрмаган.
Рус қўшини миллий қўзғолонни бостиргандан кейин, қўзғолонда иштирок этган туркистонликлар жазолаш учунгина таъқиб қилинди. 1937 - 1938 йилларгача чўзилган бу жазо муддатида йўқ қилинган туркистонликлар сони қўзғолон давридаги ўлганлардан кам эмасди. Туркистондаги бу миллий озодлик урушининг (1918 - 1934] тарихи ҳали-ҳанузгача холис баён қилинмаган(1928, 8-сон, 11-6; Туркистонда босмачилик, МТ, 1966, 117-сон, 19-6: «Босмачилик ҳаракатининг тарихий масалаларига ёндашиш борасида кифоятсизлик кўринади. Айрим ҳолатларни ҳисобга олмасак, миллий курашнинг бирорта раҳбари ўзидан ёзма равишда хотиралар қолдирмаган. Миллий курашда қатнашган бошқа кишилар ҳам ана шу тарихий курашларга доир бир асар ёзиб қолдирмаган. Туркистондаги ёзма манбалар русларнинг қўлида. Ташқи ўлкаларда нашр қилинадиган «Ёш Туркистон» ва «Миллий Туркистон» каби тўпламлардаги мақолаларда ҳам босмачилик ҳаракати тарихи тўлиқ ойдинлаштирилишини кутманг, чунки манба оз».). Шу билан бирга босмачилик ҳаракати ҳақида кўпчилиги «Ички уруш» (Умуман, Русия империяси учун ва унинг меросхўри СССР мафкураси учун хос белги-босиб олишни қўшиб олиш ёки ихтиёрий қўшилиш дейиш, босиб олишга, агрессияга қарши курашни, агар у рус агрессиясига қарши бўлса, уни «босмачилик» дейиш одатдир «Yeni Turkestan» (Худди шундан келиб чиқиб, руслардан озод бўлиш ҳаракатининг номи ҳам Гражданлар урушидир - таржимон). Бу даврни ўрганишга бағишланган асарлар Шўро иттифоқида кўп(Босмачиликхдракати ҳақидаги шўро манбалари кераклича бор. Улар библиографик таснифга муҳтож. Шунинг учун бу асарда уларни зикр этиш техник сабабларга кўра имконсиздир. Шомагдиев. Очерки истории; Иркаев. История гражданской войнм; Янтауров, Гражданская война каби асарларда адабиётлар индекси келтирилган. «Ички уруш ва интервенция» мавзусига оид шўроларнинг барча адабиётларида босмачилик ҳаракати муаммоси ўртага ташланмоқда.). Бошқа давлатларда яратилган илмий ишларда Туркистондаги бу аянчли воқеалар ҳақида озроқ бўлса ҳам аниқ манбаларга мос ҳолда ёритилган(Шўролардан ташқари мамлакатларда босмачилик ҳаракатига доир адабиётлар жуда кўп эмас. Бундан ташқари, чет элларда нашр этиладиган «Ёш Туркистон» ва «Янги Туркистон» тўпламларида бу мавзуга бағишланган кўп мақолалар бор.).

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

 
Баннер