Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Туркистонда рус мустамлакачилик сиёсати
Муаллиф:    26.02.2024 23:57    PDF Босма E-mail

Туркистонда рус сиёсатининг асосий мақсадларидан бири рус иқтисодий сиёсатига мос ҳолда бошқарилган ўлкани мустамлакага айлантириш эди. Мустамлака сиёсатини асосан икки йўл билан олиб борилди.

 

 

а)    қалъалар бунёд қилиш учун ерларни мусодара этиш ва казак қисмларини ўтроқлаштириш;
б)    рус деҳқонларини туркистонликлардан тортиб олинган ерларга жойлаштириш.

Бу борадаги дастлабки ташаббус 1743 йили Оренбург қалъасини бунёд қилишдан бошланган эди. Шундан бошлаб, Русиядан кўчиб келганларни жойлаштириш учун ерларни тортиб олиб, мусодара қилишнинг олди-орқаси кўринмасди. 1808 йилгача Оқмўла ва Еттитом (Семипалатинск) ўлкаларида 5 млн гектардан ортиқ ер Сибирь казакларига берилди(Седельников. Т. И. Киргизский край, 177-6.). Мамлакатни мустамлакалаштириш 1865 йилдан кейин сезиларли даражада тезлаштирилди. Мустамлакалаштириш айрим ўлкалар билангина чегараланиб қолмади. Рус ҳарбий ва иқтисодий манфаати учун ҳар қанча ва ҳар қандай ер тортиб олинарди. Масалан, Иссиқкўл ҳавзасига русларни жойлаштириш шу йўсинда бажарилди. Иссиқкўлни руслаштириш Русиянинг Шарқий Туркистонда келажакда олиб борадиган сиёсати учун стратегик аҳамиятга эга эди (Северцов. Путешествия... 93-6. Бу муаллиф Русиянинг деҳқончилик бўйича йирик мутахассисларидан эди. Узи 1858 - 1859 ва 1864 - 1868 йилларда Сирдарёнинг куйи оқими ва Иссиқкўл ҳавзасига ўрнашган рус келгиндиларига деҳқончилик учун қулай ерларни ўрга-ниш учун ташкил қилинган ҳайъатнинг бошлиғи эди.).1889 йил 13 июлдаги тарихий қонун билан Семипалатинск, Оқмўла, Тоболск ва Етти Ирмоқ вилоятларидаги ерлар кўчиб келган русларга узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқи билан берилди. Бу қонун кучга киргач, ўлкага кўчиб келиш кучайди. 1896 йили кўчиш ишларини йўлга солиш учун Русия ички ишлари нозирлиги қошида махсус ташкилот тузилди. 1903 йили 10 июнда кўчиб келувчиларни қизиқтириш учун Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд водийларига кўнгилли кўчиб келганларга сунъий суғориладиган унумдор ерлар берилажаги ҳақида қарор қабул қилинди. Ана шундай ташвиқот тадбир-лари маҳсули сифатида 1896 йилдан 1905 йилгача Дашт бош волилиги доирасидаги 234 134 «кўчманчи» руслар келиб жойлашди. Яна 1905 - 1906 йилларда Урал вилояти чегараларига 105460 руслар ўтроқлаштирилди (Сулайманов. Аграрный вопрос, 100 - 123 б.).
Бош волиликнинг (Дашт ва Туркистон) бошқарув тузуми ҳақидаги дастурларга кўра волилик чегараси доирасидаги ҳамма ерлар давлатники (Русияники) эди. Бунинг аниқ натижаси ўлароқ рус ҳукумати ўз одамларига истаганича миқдорда ва истаган еридан жой берди.
Бу тарздаги тақсимлаш натижасида Дашт бош волилиги 1905 йилга қадар (казак қисмларига берилган ердан ташқари) 5.144.115 десятина, 1905 - 1906 йилларда эса 30.327.940 десятина ерни Русиядан кўчиб келувчи ларга берди. Бу қаторга казакларга берилган 11 миллион десятина ер ҳам қўшиб ҳисобланса, жами рус кўчувчиларига берилган ер 46.472.055 десятинага етади406. Туркистон бош волилигига қарашли 4.655.000 десятина ер (деҳқончилик учун ишлатиладиган ернинг 50% Русиядан кўчиб келувчиларига берилди(1963, 35-6.). Бу сиёсат, айниқса, Еттисув ўлкасида кўпроқ ташвиқ қилинди, аммо Сирдарё ўлкасида муваффақиятсизроқ ўтди(45 - 230 б. Еттисув ва Сирдарё ўлкаларидаги мустамлакалаштириш масалаларини атрофлича таҳлил қилган.). Туркистон ерларининг унумдорлиги ҳам русларнинг бу ерларга бўлган иштиёқини кучайтирди. Масалан, Туркистон бош волилиги тупроқларига кўчиб келганларнинг 18% Русияда 10 десятинагина ери бор эди. 1906 - 1913 йилларда Туркистонга кўчиб келган русларнинг 116 маскани бор эди. Бу масканга келган ҳар бир рус ўртача 231, 8 сўм пул билан келган. Туркистонга оиласи билан кўчиб келганларнинг 90,9% пулсиз, 36,7% эса умуман, мол-мулксиз кишилар эди. Дашт бош волилигидаги деҳқончилик учун қулай ерларнинг жуда катта қисми кўчиб келган русларники бўлиб қолди. 1916 йилда 3.348.000 десятина ишланадиган ернинг 671.000 20% қозоқларга (турклар), 2.043.000 (61%) ўрусларга ва 634.000 (19 %) казак қисмларига тааллуқли эди (Шахматов, Казахская пастбишно-кочевая обшина., - Алма-Ата: 1964,153-6.). Албатта, руслар орасида ҳам ерсиз деҳқонлар (12,9%) бор эди. Ернинг руслар қўлида тўпланиши ўтроқ ва кўчманчи туркистонликлар орасида ерсизлар сонининг ортишига олиб келди. Рус ҳисоб-китобига кўра 1917 йили Туркистон бош волилигида ўтроқ аҳолининг 3,7% (633.490) ва кўчманчи қисмнинг 29,6 % ёки 1.793.113 киши ерсиз эди(Статический ежегодник, 2-қисм. 290-6.).
Туркистондаги мустамлака сиёсатини изчил қўллаш билан Русия уни бир рус вилояти ҳолига келтиришни мўлжалларди. Фақат бу ниятни амалга оширолмади, аммо 1911 йилгача бу ерга 1.950.000 рус, украин ва казакларни жойлаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ бу ҳам ёппасига руслаштириш юзасидан сезиларли муваффақиятга эриша олмади.
Русия Туркистондаги ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун олиб борган ҳарбий усулдан бошқа иккинчи йўли ҳам мустамлакачилик йўли эди. Бу мустамлака сиёсати Совет иттифоқи ва Шарқий Оврўпода изчил ўрганиш мавзусига айланди(Чор Русияси мустамлакачилиги билан боғлиқ шўро ёзма манбалари кўп. Бу ерда шуларнинг бироз қисми қайд қилинади: Е.Драбкина, Национальний и колониалний вопрос в Царской России. - Москва: 1930,133-144-6. Н.Я. Виткинд. Библиография по Средней Азии, Москва, 1930, 165-6. Руслардан ташқари мутахассисларнинг хдм асарлари мавжуд.). Бошқа ерларда бу сиёсат Чор Русиясининг Туркистондаги иқтисодий сиёсати шаклида кўрилди(Чор Россиясининг Туркистондаги иқтисодий сиёсати ҳақида тўлиқ маълумот учун қаранг: (пахта сиёсати 42 - 46 б.; суғориш сиёсати 83 - 86, Темир йўл мавзуси 196 - 201 б.).). Туркистоннинг босиб олинишининг асосий сабабларидан бири ҳам иқтисодий бойликларини (ерости қазилмалар, деҳқончилик ва чорва маҳсулотлари, айниқса, пахта, ипак, қоракўл ва бошқалар) рус давлати манфаатлари учун фойдаланиш эди. Аслида ҳам рус ҳукумати иқтисодий сиёсат юзасидан қўлланиши лозим бўлган тадбирлардан ўзини тута олмади.
Туркистон пахтасига муҳтожлиги учун пахта етишти-ришга катта аҳамият берди. Ниҳоятда қимматга тушган ташқаридан олинадиган пахтадан қутулиш йўллари-ни излади. Натижада, Туркистон бош волилигида 1888 йилдаги 68 490 десятиналик пахта майдонини 1931 йилда 273 396 десятинага кенгайтиришга эришди. 1941 - 1915 йилларда Туркистондан 15.572.000 пуд пах-та олиб кетилди(Аминов. Экологическое развитие, 143-6; Галузо. Туркестан -колония, 73-бет: 18,5 млн пуд. 46-бет, 1916 йил роппа-роса 17 млн пуд чиқарилди.). Туб халкни эксплуатация қилишда пахта асосий воситага айланди. 1914 - 1915-йилларда пахта етиштирувчи деҳқонларнинг қарзи 157.712.000 сўмга етди(Галузо, Туркестан - колония... 79-бет.). Рус судхўрлари катта фоиз ҳисобига қарз бериш йўли билан деҳқонларни шу кўйга солишга муваффақ бўлдилар(Ортиб қолган маблағ юзасидан сенатор Паҳлен шундай таклиф киритди: «Туркистон эҳтиёжларимизни қондира оладиган даражада мустамлака бўлишини ва Русиянинг Оврўпо қисми саноати учун бозор сифатида қўриқлай олишни истасак, ерлик халқни чайқовчи ва судхўрлардан қутқариш керак». Қаранг: К.К. Паҳлен. Материал к характеристике народного хозяйства в Туркестане, 1-қисм. СПб, 1911,232-6. Унингтаклифи амалга оширилмади. Чайқовчилик Русия иқтисодий сиёсатининг унсурларидан бўлиб қолди.).

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

Янгиланди ( 26.02.2024 23:59 )
 
Баннер