1949 йил ўрталарига келиб, Хитой коммунистларининг фуқаролар урушидаги қуролли ғалабаси билан СССРнинг позицияси ўзгарди. Москва Буюк Британия ва АҚШ таъсири остида Шинжонда Исломий давлат яратилишидан қўрқарди. Бундан ҳам олдин, СССР босими остида ШТР раҳбарияти ХКПнинг барча раҳбарлари сингари, мустақил Шинжонга қарши бўлган ва фақат унинг автономиясига йўл қўйиш мумкин деб ҳисоблаган Мао Цзедун билан келишувга келишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, суверен Шарқий Туркистонни ҳимоя қилган сиёсий кучлар ўз таъсирини сақлаб қолишганди.
Музокаралар давомида қўшма дастурни муҳокама қилиш ва қабул қилиш учун Шинжондан сиёсий маслаҳат Кенгаши йиғилишига делегация юборишга қарор қилинди. 1949 йил 27 августда Ғулжадан Пекин конференцияда иштирок этиш учун Олмаотага йўл олган ШТР собиқ президенти, коалиция ҳукумати раисининг ўринбосари Аҳмаджон Қосимий бошчилигидаги Шинжон делегацияси Иркутск яқинида ИЛ-12 самолётида авиаҳалокатда ҳалок бўлди. Самолёт ҳалокати 1949 йил август ойининг охирида, ШТР делегацияси Олмаота, Красноярск, Чита орқали Пекинга кетаётган йўлда содир бўлган. Делегация таркибида ҳукумат раҳбари Аҳмаджон Қосимий (уйғур), Мудофаа вазири И. Монуев (Мунуров, қирғиз), унинг бош ўринбосари Далелхон Суғурбоев (қозоқ, Мўғулистоннинг Баян- Улга аймагида туғилган), бош вазир ўринбосари Абдукарим Аббосов (уйғур) ва бошқалар бор эди. Бугунги кунга қадар кўплаб манбаларда фалокатнинг турли ҳолатлари ва жойлари кўрсатилган, бу эса ШТР раҳбарларининг ўлими атрофида ҳар хил миш-мишларни келтириб чиқаради. "Фалокат Олмаота яқинида содир бўлди", "Гоби шаҳрида самолёт қулади", "бу махсус хизматларнинг диверсияси эди", "самолёт ҳалокатини уюштирилган" ва ҳоказо. Самолёт ҳалокатидан кейин ШТР ҳукуматини бошқарган, ҳалокат қурбонларининг ҳамкасби Сайфуддин Азизийнинг хотиралари муҳим манба ҳисобланади. 1949 йил сентябрь ойининг бошида у худди шу йўналишда ШТРнинг янги делегацияси бошида Пекинга учиб кетди. Иркутскда унга авария ҳолатлари ҳақида маълумот берилди: «...делегация учаётган самолёт уч кун Иркутскда бўлди; учинчи куни, об-ҳаво яхшиланганида, у осмонга кўтарилди, лекин кучли бўрон туфайли Байкал кўли устида керакли баландликка эриша олмади ва аэродромга қайтиш ҳақида буйруқ олди. Самолёт бурила бошлади, 60 градусга бурилди ва тўсатдан у билан алоқа узилди. Қидирув самолётлари тахмин қилинган фалокат жойига учиб кетишди ва чуқур даралардан бирида дарахтлар куйиб кетган бир жойни топишди. Москванинг буйруғи билан ушбу ҳудудга алпинистларнинг қидирув гуруҳи юборилди, улар бир ҳафта давомида самолёт қулаган жойга етиб боришга ҳаракат қилишди, аммо муваффақиятиз... Сайфуддиннинг эслашича, улар бу ҳудуд устидан учиб ўтаётганда у ҳалокат рўй берган жойни бинокль орқали кузатади ва " самолёт қолдиқларидан анча масофада ётган жасадларни"кўради» «Ил-12 самолёти (борт рақами СССР-Л1844). Халқаро ҳаво хизматларининг 29-авиаотряди экипажи 24 августда (1949 йил) Олмаотадан Читага махсус рейс билан парвоз қилди. Бортда 9 йўловчи бор эди. Шу куни самолёт Красноярскка Москва вақти билан 12:58 да етиб келди ва ... тунни ўтказиш учун қолдирилди. 25 август куни эрталаб... учиш Москва вақти билан 02:25 да амалга оширилди. ... 04:45 да самолёт Иркутск устидан учиб ўтди. ... Соат 05:12 да Иркутск аэропортига бортдан шошилинч ёки ҳалокат ҳақида хабарсиз қўнғироқ қилишди, аммо ўша пайтда бошқа самолёт билан алоқада бўлганлиги сабабли экипаждан алоқа учун бир дақиқа кутиш сўралган. Кейинчалик, соат 05:15 дан бошлаб экипаж қўнғироқларга жавоб бермади ва бошқа аеропортлар билан алоқа қилмади. Самолёт 29 август куни соат 07:30 да ҳаводан Кабаня тоғининг шарқий ён бағрида (1479 м) 1350-1400 м баландликда топилган. Ҳалокат охирги алоқадан 1-2 дақиқа ўтиб, Кабанск шаҳридан 31 км жанубда содир бўлган31 км жанубда содир бўлган (Бурят-Мўғул Автоном Совет Социалистик Республикаси). Комиссиянинг аниқлашича, самолёт Кабаня дарёси водийсида 1200 м баландликда бўлиб, 10-15 ° қийшайиб ўнгга бурилишга уриниб, ўнг қанот консоли билан арча дарахти учидан 3 метр пастроқдаги новдаларига тегиб, бир вақтнинг ўзида чап томони билан, биринчисидан 24 м масофада бошқа арча тепасини кесиб ташлаган. ... 414 м баландликка ағдарилган ҳолатда учиб ўтиб, у фюзелажнинг олд қисми, ўнг двигател ва ўнг консол билан тошларга урилди. Зарба натижасида самолёт бутунлай вайрон бўлган ва ёниб кетган... Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари, суд-тиббий експертиза натижаларига кўра, фалокат вақтида ҳалок бўлган. "Комиссия хулосасига кўра, моддий қисм яхши ҳолатда бўлган. Самолётнинг белгиланган бир парвоз сатҳи 2400 м дан 1200 м гача тушиши сабабини аниқлашнинг иложи бўлмади". 2013 йил ёзида «Информ-Полис» ҳафталик газета журналистлари билан биргаликда Кабаня тоғининг зич игнабаргли ўрмон билан қопланган кенг текис чўққисига ташриф буюрилди. Юмшоқ шарқий ёнбағир ўнлаб квадрат километрга чўзилган, шунинг учун аниқроқ координаталарни билмасдан, 64 йил олдин қулаган кичик самолётнинг қолдиқларини бир неча соат ичида топиш имконсиз бўлиб чиқди... «Информ-Полис» газетаси ходимлари Кабаняда самолёт қолдиқларини кўрган овчи Ю.Морозовни қидириб топдилар: "Бу самолётни устозим, кейинчалик машҳур овчига айланган овчи Ганя Ягодин топди. У ва унинг акаси Тимофей самолётни 1949 йилдаги ҳалокатдан сўнг дарҳол топдилар. У менга бу қандайдир Хитой самолёти эканлигини айтди". Овчининг сўзларига кўра, самолёт атрофида турли нарсалар: қиммат гиламлар, тилла соатлар ва бошқалар сочилиб ётарди...Кейин, Морозовнинг сўзларига кўра, овчилар бу топилма ҳақида расмийларга хабар қилишган. Дарҳол бир гуруҳ аскарлар етиб келишган. "Кабанья дарёси бўйлаб бу йўлни айнан улар очишган, - деди овчи. - Улар отда келиб, самолётда учганлар жасадларини чарм қопларда олиб келишди. Аскарлар буйруқ асосида ҳамма нарсалари самолёт ёнига тўплаб, ўша ерда ёқиб юборишди. - Мен ўша самолётнинг фюзеляжини ўзим кўрганман, у тоғнинг этагида ётарди. У жой деярли теп-текис ер эди. Самолетдан фақат думи ва қанотининг бир қисми қолган эди. Ҳайратланарли даражада яхши сақланган. Фақат самолётдан ёқилғи тўкилган жойда бошқа ўт ўсиб чиқмади. Морозов айтгандек, бу йиллар давомида самолётни фақат бир нечта одам кўрган. У ерлар бориш қийин бўлган жойлар, ботқоқликлар, одам каби баланд ўтлар, яна ҳайвонлар бор». (Информ-Полис, 2013 йил июл). Мақолалардан сўнг ушбу самолёт ҳалокати ҳақида билган одамлар топилди. Тўғри, илгари ҳеч ким Шарқий Туркия Республикаси раҳбарияти бортда бўлганини эшитмаган, улар бу қандайдир Хитой самолети эканлигини биларди. «Байкальские огни» газетаси гувоҳларнинг хикояларини нашр етди. "...Кабансклик А. С. Седунов ўз хотиралари билан ўртоқлашди. 1949 йил сентябр ойида у 18 ёшда эди, колхозда ишларди. Муддатли ҳарбий хизматчи сифатида уни ҳарбий хизматга чақиришди. Бошқа чақирувчилар билан биргаликда у колхоздан от олиб, Елань шаҳридаги қидирув-қутқарув ўтади штабига етиб келди. "Катта қутиларни отларда тоғларга олиб кетишди, улар ичида нима борлигини билишмасди. Янги босиб ўтилган йўл бўйлаб йўл кун бўйи юриш давом этарди. Ҳар бир километрда қуролланган аскарлар турарди. Кабаня тоғига етмасдан олдин улар юкларни туширишиб, замбилда олиб келинган жасадлар, яъни "юк-200"ни қабул қилишарди. Уларнинг орасида "руслар" ҳам, "хитойлар" ҳам бор эди. Баъзан улар том маънода қисмлаб териб чиқишган. Пастда уларни Студебекерсга ортиб, Улан-Удега олиб кетишган. Ҳарбийлар чақирилувчилар олдида ортиқча гапларни айтмасди"». Елань шаҳрида яшовчи О.Н.Гишка батафсил айтиб берди: "Ушбу сурат 1984 йилда фалокат жойида менинг фотоаппаратим билан олинган. Мен узоқ вақтдан бери у ерга боришни хоҳлардим. Биринчи навбатда Илья Ефимович Залуцкийнинг ҳикояларига эътибор қаратганман. Бу ерларни у жуда яхши биларди. ...Об-ҳаво борасида бизга омад кулиб боқди, кундузи биз Кабаня тоғининг чўққисига чиқдик. Самолёт тошлар уюмига бориб урилган - буни расмда кўриш мумкин, у бутунлай парчаланиб ва ёниб кетган. Тахминан 300 метр радиусда самолет бўлаклари ва парчаларини; қаноти фюзелаждан 200 метр нарида ётарди...” Тайгани яхши билган уруш қатнашчиларидан бири, И.E. Залуцкий қидирув гуруҳини самолётга олиб борган. У менга самолётнинг ўзига яқинлашишига рухсат берилмаганини айтди, у ерга фақат бир нечта офицерлар борган. Бироқ, у қизиқ бир нарсани кўришга муваффақ бўлди: учувчилардан бирининг жасади самолётдан беш метрча узоқликда ётган, ғилофи очилган, ёнида еса тўппонча ётарди... Ҳарбийлар олиб чиқа олмаган ҳамма нарсани, шу жумладан радиостанция ва навигация ускуналарини парчалаб ташладилар ва ёқиб юбордилар. Ҳаммаси аниқ ташкил этилган. Операцияни Москвадан келган полковник бошқарган, у оддий армия зобити эмаслиги аниқ эди. Штаб Еланский колхозининг идорасида жойлашган эди. Кексаларнинг айтишича, у яхши қўриқланарди, Москва билан бевосита алоқа бор эди. Нюки ва Елань ўртасидаги майдонга доимий равишда самолёт келиб қўнарди. Елань ҳарбий хизматчилар билан тўлиб кетганди. Улар жуда кўп иш қилдилар – йўл очиб, кўприклар қурдилар. Качуг устидаги кўприк узоқ вақт давомида одамларга хизмат қилган, у "Аскарлар кўприги" деб ном олганди... " Маълум бўлишича, жасадлар фалокат жойидан 1949 йил сентябрида олиб кетилган, аммо 1950 йилнинг март ойида, Совет-Хитой дўстлик шартномаси имзолангандан кейингина қариндошларига берилган. 1949 йил кузида Шарқий Туркистон Республикаси ХХР таркибига кирди ва тез орада бутунлай тугатилди.
Батожаб Раднаев мақоласи асосида Абу Мукслим тайёрлади |