Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Манғитлар
Муаллиф:    30.09.2023 16:23    PDF Босма E-mail

МАНҒИТ, манғитлар — йирик қабилалардан бири.

Ўзбекистон ҳудудида, 1923—26 й. маълумотига кўра, Манғит ларнинг умумий сони 130 мингдан ортиқ киши. Шундан Бухоро хонлиги ҳудудида (100 минг киши), Бухоро воҳаси ва Қарши атрофида (44 минг киши), Зарафшоннинг қуйи оқимида (8 минг киши) ўрта оқимида (10 минг киши), Чоржўй туманида (11 минг киши), Жиззахда (2600 киши), Хоразмда (10 минг киши) яшаган. Манғитлар қорақалпоклар ва Шим. Кавказдаги нўғайлар таркибида ҳам бўлган, бир қисми эса Шим. Афғонистонда яшаган. Ўзбекистонда яшовчи Манғитлар бир қанча йирик ва майда уруғларга бўлинган. Энг йириклари: оқ Манғит, оч Манғит, қора Манғит, чала Манғит, бойгунди М. Булардан ташқари темирхўжа, исобой, гаулак, кўса, тоз, қорабайир, бақирчи, кула, тамғали, манғит қозоқ, ўн икки чўқай, гала ботир, бешкал, чобакчак, уз, уволай ва б. М. лар Бухоро хонлигиннт си-ёсий ҳаётида фаол қатнашганлар. 1753—1920 й. ларгача Бухорони идора қилиб келган хонлар Манғит ларнинг тўқ уруғидан бўлган, шу сабабли хонликда катта имтиёзларга эга эдилар. Манғитлар 13-а. да Дашти Қипчоқда, катта бир қисми эса Волга ва Урал дарёлари оралиғида яшашган. Қипчоклар таъсири остида ўз тилларини унутиб, туркқипчоқ тилини қабул қилганлар. 14-а. нинг охирида алоҳида ўрда (М. ўрдасини) ташкил этганлар. 15-а. нинг ўрталарида Манғитлар «ноғай» (нўғай) деб аталган, уларнинг ўрдаси эса, «Нўғай ўрда» номини олган. 16-а. нинг ўрталарида Нўғай Ўрда Катта Нўғай ва Кичик Нўғайга бўлинган. Кейинчалик Катта Нўғай таркибидаги Манғитлар ўзбеклар, қорақалпоқлар, қисман қозоқларнинг этник таркибига кирганлар. 16-а. да ҳоз. Ўзбекистон қудудига кўчиб келганлар. Қадимдан деҳқончилик б-н шуғулланиб келган ўзбекларнинг таъсири остида Манғит ларнинг бир қисми астасекин ўтроқлашиб борган, бир қисми эса 19-а. охири ва 20-а. нинг бошларига қадар ярим ўтроқ ҳолда яшаб, чорвачилик б-н шу-ғулланиб келган. Улар қоракўл ва жайдари қўйларни боқишган. Манғитлар деҳқ-ончилик, ҳунармандчилик [гилам (узун патли гилам — жулхирс машҳур бўлган), матолар, бўз, алача, қалами ва б. ], билан шуғулланган.

Очил Бўриев.

 
Баннер