Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Найманлар
Муаллиф:    30.09.2023 15:17    PDF Босма E-mail

НАЙМАН, найманлар — ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, нўғой ва олтой халқлари таркибига кирган кабила уюшмаси. Рус этнографи А. Д. Гребенкиннинг 19-а. 70-й. ларида берган маълумотига кўра, ўзбек Найман Зарафшон водийси (63 та қишлоғида), Фарғона водийси, Хоразм воҳаси, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг Термиз туманида кўнғиротлар билан бирга яшаб келишган. Кейинчалик дастлаб Афғонистоннинг Балх вилоятига, сўнгра Зарафшон водийсига кўчиб кетишган.

Ўзбек Найман лари 19-а. охирида 3 та йирик уруққа бўлинган: қўштамғали, садирбеги, увахтамғали. Булардан таш-қари, Найманда бир қанча уруғ бўлимлари ҳам мавжуд бўлган: агран, айрончи, бадир, бия, боғанали, болтали, букалай, бурунсов, жагалбойли, жостовон, жилонли (илонли), жумалоқ бош, олти ота, олти ўғил, оқ тунли, сегиз урув (саккиз уруғ), саринайман, туртул (тўрт ўғил), тўрттамғали, ургуч, украш, чангали, чўмичли, ғозоёқли, қорагадой, қорасирак, қарғали, қилтамғали, култамғали ва б. Нарпай туманидаги Найман: пўлатчи, улус, зарман, кичкилдик, оснайман. Аччили найман, каттаки, найман, тўрғоқ найман, уйшун найманларга қам бўлинган.

Ўзбек Найман авлодларини бошқа қавмлар таркибидан ҳам учратиш мумкин. Mac, ўзбек-саройларининг энг йирик тўрт уруғидан бири наймансарой деб номланган. Шунингдек, қипчоқсаройда чоркуса найман, қўштамғали сарой ва қўнғирот саройда ҳам Найман тармоғи бор. Ҳаттоки ўзбек кенагаслари ва жузлари таркибида ҳам Найман шохобчаси учрайди. Бу ҳолат ўзбек қавмларининг этноге-нези муштараклигидан, ўзаро этногенетик ва этномаданий алоқалардан далолат беради.

Н. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Бошқирдистон, Татаристон ва Мўғулистон ҳудудларида ҳам яшаганлар.

Найман ларнинг келиб чиқиши мунозарали. Бир гуруҳ олимлар (И. Н. Березин, В. В. Бартольд, Б. Я. Владимирцов ва б.) Н. нинг этногенезини мўғуллар билан боғлайдилар. Улар «найман» сўзининг этимологиясини (мўғулча «саккиз», «саккиз қабила») ўз фикрларига далил қилиб кўрсатадилар. Иккинчи бир гуруҳ эса (Н. А. Аристов, Х. Ховорст, С. А. Аманжолов ва б.) эса Найманни турк деб ҳисоблайдилар. Қад. Шарқ қўлёзмаларида ҳамда Урхун ёзувларида «саккиз ўғуз» қабиласи иттифоқи тилга олинади. Улар яшаган ерларни 10-а. ўрталарида киданлар ишғол этганлар. Саккиз ўғузлар киданлар томонидан тобе этилади, киданлар уларни Найман деб атай бошлаганлар. Демак, Найман аслида туркий халқлардан бўлганлар. Найман 8-а. ўрталарида Байкал кўлининг жан. да яшаганлар. 9-а. ўрталарида улар Урхун дарёсининг юқори қисмидан то Тарим ва Қора Иртишгача бўлган ерларни эгаллайдилар. Кейинчалик Найман эгаллаб турган ерларнинг чегараси Хонбой ва Олтой тоғларигача етган. Улар шарқца, керайитлар, шим. да қирғизлар, ғарбда қанғлилар, жан. да эса уйғурлар билан чегарадош бўлганлар. 12-а. нинг ўрталарида Найман кучайиб, Марказий Осиёда ўз ҳукмронликларини ўрнатдилар. Найман давлати 13-а. бошигача, яъни мўғуллар истилосига қадар мавжуд бўлган. Найман ларнинг охирги хони — Таянхоннинг пойтахти Жаршизнаур деган (Қорақурумга яқин) жойда жойлашган.

1204 й. да Найманнинг катта бир қисми мўғулларга тобе бўлади. Мўғулларга итоат этмаган Найман эса Балхаш кўлининг ғарбидаги чўлларда, жан. да Олакўл бўйларигача бўлган ерларда, Сирдарё бўйларида, Улуғтоғ ҳамда Ишим дарёси бўйларида яшаганлар. Сирдарё бўйларидаги Найманнинг катта қисми кейинчалик Хоразмга ва Мовароуннаҳрга кўчиб келиб ўрнашганлар. Улар аста-секин ўтроқлашиб, ерлик халқларга аралашиб кетганлар.

Қозоғистон чўлларида кўчиб юрган Найманнинг бир қисми Шайбонийхониинг Мовароуннаҳрга қилган юришларида фаол қатнашган. 15-а. нинг охири — 16-а. нинг бошларида улар ҳоз. Ўзбекистон ҳудудларига кўчиб ўрнашган. Найманнинг Дашти Қипчоқда қолган кисми эса қозоқ, қорақалпоқ ва нўғойлар таркибига кирган. Найманнинг деярли кўпчилиги 13-а. бошларигача христиан динида бўлган. Уларнинг бир қисми эса қора киданлар таъсирида будда динини ҳам қабул қилганлар. Аммо Найман эътиқодида ибтидоий динларнинг, хусусан шаманизм қолдиклари кучли бўлган. 13 — 14-а. лар давомида Найманлар исломди-нини қабул қилганлар.

Ўзбек Найманнинг кўпчилик қисми Зарафшон водийсида (Пастдарғом ва Нарпай туманларида) ўтроқ ҳолда яшаб, кўпинча деҳқончилик билан машғул эди. Улар томли (пахса, чўпкори) уйларда яшаганлар. Ўтроқ Найманнинг бойлари чорвачилик билан ҳам шуғулланганлар. Жом чўли, Ўртачўл, Зирабулоқ тоғида яшовчи Найманнинг асосий машғулоти чорвачилик ҳисобланган. Булар кўпинча қоракўл қўйлари, тоғ ва тоғ бағирларида яшаганлари эса жайдари қўйлар, қорамол, туя ва от саклаганлар. Чорвадор Найман ўтовларда яшаганлар. 19-а. нинг охири — 20-а. нинг бошларида ўзбек Найман ҳам бошқа қабилалар каби ўтроқ ўзбеклар таркибига сингиб, мазкур халқнинг шаклланишида фаол қатнашганлар.

Ад.:Рашидаддин., Сборник летописей, т. 1., вып. 1., М. – Л., 1962; Норбоев Найман, Ўзбек элининг қабила ва уруғлари ҳақида, Т., 1997.

 

Очил Бўриев.

Янгиланди ( 30.09.2023 15:20 )
 
Баннер