Фаластинда бундан икки ярим минг йил аввалги форс шаҳри топилди |
|
Исроил археологлари бундан икки минг беш юз йил аввалги қадимий Форс шаҳрини топдилар. Бу ҳақда пайшанба куни Исроил қадимий ашёлар бошқармаси (IAA) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
Фаластиннинг шимолида Ўрта ер денгизи соҳилидаги ҳозирги Нагария шаҳри ҳудудида олиб борилган қазишмалар натижасида бинолар ва кўчалар, савдо ва саноат ҳудудлари, диний мақбаралар ва йирик омборлар аниқланди. Археологларнинг фикрига кўра, узоқ мамлакатлардан қадимги денгизчилар - финикияликлар томонидан олиб келинган керамика идишлар, кўзалар, амфоралар ва бошқа нарсалар топилган. Ўша даврда Форс империяси билан Қадимги Юнонистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бўлса-да, шаҳар аҳолиси Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида денгиз савдосининг марказида турган финикияликлар орқали Юнонистон билан савдо алоқаларини ушлаб турган. Тадқиқотчилар, шунингдек, шаҳар аҳолиси бир-бири билан қурилиш бўйича билим ва тажриба алмашганини, технологияларини бўлишганини аниқладилар. Археологларнинг фикрича, шаҳар маданияти ҳар томонлама ривожланган бўлган. Шунингдек, у оддий форс маъмурий тизими ва юнон шаҳарлари маданияти таъсирида бўлган технологияни ўз ичига олган. Мисол учун, саноат ҳудудида топилган суюқликни қайта ишлаш учун гипсли хона бетон қоплама технологияси асосида қурилган. Бундай усул форслар даврида кенг тарқалмаган, у кейинги даврларда Юнонистон билан бўлган муносабатлар таъсирида пайдо бўлган. |