Яҳудий ва насоролар ҳамкорлиги: Шайтон йўлидаги ҳамкорлик...
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар, яҳудий ва насоролар-ни дўст тутманглар, уларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, ким сизлардан уларни дўст тутса, бас, у улардандир. Аниқ-ки, Аллоҳ золим бўлган қавмларни ҳидоят қилмас».(Моида: 51) Аввалги бўлимлардан маълумки яҳудий ва насронийлар ўртасида Исо алайҳиссаломдан кейин адоват ва душманлик қилиб урушлар бўлган ва бунга сабаб икки тараф-нинг диний келишмовчилиги эди, токи ХХ аср бошигача десак янглиш бўлмайди, гўё тўсатдан фожиа бўлди-ю; улар дўст ва душманликни дин-ларига кўра эмас дунёдаги манфаъатларига кўра қурдилар, илгари ўтган ўрталаридаги адоват ва ҳиқду-ҳасадни гўё унутдилар, лекин: «уларга Шайтон фақат ёлғонни ваъда қилди».(Исро: 64) Мусулмонлар асло бу доирага қўшилмадилар, магар мусулмонлардан хиёнатни ўзига йўл тутганлари уларга ёрдам берди... натижада ер юзида катта фасод ва фитна содир бўлди: «Ва куфр келтирганларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, магар уни (яъни баъзиларингиз улар билан дўстлик) қилсангизлар; ерда фитна ва катта фасод бўлади».(Анфол: 73) Яҳудий ва насронийлар бир-бирларига ўтган асрнинг бошида ёрдам беришга киришдилар, аниқроғи мазлум Султон Абдулҳамид Хон II яҳудийларга Фаластинда хос имтиёзлар берилишини рад қилгандан кейин у кишини тахтдан ағдариб, Усмонийликка якун қўйишни қасд қилганларида бошланди, худди бошқа империяларни йўқ қилганларидай... Швейцариянинг Базил шаҳрида 1897 й. сионистлар илк бор конгрессга тўпланиб Фаластинда давлат қуриб ватан қилишлари учун ўзаро аллақачон қарор олишган эди, шунинг учун улар дадил Султон олдигача кириб боришди. Қисқаси, Истанбулга Султоннинг ҳузурига икки яҳудий чиқади Қорасу ва Т Ҳерзл, улар Султонга усмоний давлатининг барча қарзларини тўлаш ва беш миллион лирага тенг келадиган олтин бериш эвазига Фаластиндан жой беришини таклиф қилади. Маълумки - Султон Абдулҳамид II уларга кескин рад жавобини беради, чунки у киши улар ўйлагандан кўра уйғоқ одам эди, кофирларнинг исломга қўйган ҳадафини кўрган эди ва қолган мусулмонларни ҳам бундан огоҳ қилган эди... ҳатто дунёдаги бутун яҳудийлар бойлигини беришса ҳам қабул қилмаслигини билдирди. Шундан кейин бу салтанатни йиқитиш учун саройдаги арзон вазир-пошаларни пора эвазига сотиб олиш бошланди, сотилмагани жуда оз эди, чунки давлатда молиявий ҳолат-пул танқис вақтида бўлган, оқибатини ўйламайдиган фаросатсиз пошалар жуда кўп эди... Аслида бу ҳамкорлик зоҳирида яҳудий ва насронийлар иш бирлигига ўхшасада, лекин ҳамкорлик қилганлар улардан ажраб чиққан ва шайтоний тариқатларни ўзларига «ҳидоят йўли», деб билган залолатдаги либерал ва илмонийлашган турли мазҳаб-тоифаларнинг махфий оқимлари эди:
- Масонлар, - Тампилерлар (ҳочли аскарлар), - Гул ва ҳоч биродарлари, - Сионистлар, - Иллюминат, - Таvistok аскарий оқими, - Р.и.и.А Affaires (миллий институти), - CFR, - Bilder-Berg аъзолари, - Trilateral komisyon (уч комисия), - Bahomian Grove, - Skulls Bones, - Club of Roma, (Рома клуби).
Аҳли китобларнинг мана шундай шайтон билан ҳамкорлик қиладиган радикал, аскарий ва руҳоний тариқатлари бирлашди, десак тўғрироқ бўлади, бу тариқатларнинг давоми кўп; кичик-кичик, майда тўдалари ва оқимлари ҳам бор... уларга аъзо бўлган ва хизматида бўлган оилалар жуда кўп, аниқроғи шайтон йўлида руҳини сотганлар кўп... кимдур буни шунчаки афсоналар, ёки ўйлаб топилган миш-мишлар, деб ўйламасин, бу тоифалар бор, ҳаракатлари эътиқодларига кўра юритилишини билмоқчи бўлганлар эса; уларнинг кимлигини танисин ва улар душманлик қилаётган одамларга қарасин, мусулмонларга бўлган адоватига қарасин... оқ ва қорага қараб кейин уларни фарқласин! Бу аҳли китобларнинг радикал оқимлари дунёда тинчлик бўлишини хоҳламайди, дунёни бошқалар билан баҳам кўриб яхши яшашни хоҳламайди, дунёга мутлақ ҳукм қилишни хоҳлайдилар... Айни шу мақсадда ўтган асрда ҳам Ўрта шарқ ва Араб мамлакатларида ислом динини йўқ қилиш ва бирдамликни бузиш мақсадида урушлар, қўзғолонлар ва турли найранглар олиб боришди!
Уруш: араблар ва сионистлар...
1945 йил Қоҳирада «Араб мамлакатлар бирлиги» бўлиб ўтади. Айнан ўша йиллари Урдун давлати иншо бўлади. 1948 йил, Фаластин ерларидан Британия мандад бошқарувини тугатиб чиқиб кетар экан; Британияда Фаластинни бўлиш учун комиссия тузилиб - Б.М.Т. ташкилотига: Фаластин ерларини яҳудийлар ва араблар учун тақсимлаб бериши учун таклиф қилинди. 1948 йил, 14 майда Давид Бен Гурион яҳудийлар учун мустақил миллий «Исроил давлати» қурулиши ҳақида эълон берди. Араблар яҳудийларни кичик санаб; «ҳали давлат», деб тан олинмагани сабабидан Муқаддас Ерни қайтариб олиш учун уруш қилишга аҳд қилишди ва бир неча йирик урушлар бўлди:
1. Араб-лигаси ва Исроилликлар уруши: 1948 йилда Сурия президенти Шукри Қуватлий: «Фаластинни қайтарамиз, Исроилни тан олмаймиз», деди. Миср, Урдун, Сурия, Ливан, Ироқ давлатлари, яҳудийлардан Фаластинни тортиб олай, деган бир вақтда 1948 й. 31 май Заҳау ташкилоти қурулди, унга дарров оврупалик бой яҳудийлар ҳомийлик қилди ва қолаверса яҳудийларга СССР. Чехо-Славакиядан туриб қурол ва 4000 та Иккинчи жаҳон урушидан келган ветеран-аскарлар юбориб арабларга қарши туриб бу урушда ҳимояга ўтиб ва Фаластин ерларига деярли тўлиқ ҳоким чиқади. 1949 йил Б.М.Т. бу урушга чек қўйиш учун сўзлашувга чақиради, Араб давлатларидан Ироқдан ташқари ҳаммаси урушни тўхташиш учун керакли келишув имзосида бўлади. 2. Сует каналида-кризис: Ундан кейин 1956 йилда яҳудийлар Сует канали баҳонасида Британия ёнида ва Франсузлар кўмагида Мисрга ҳамла қилди ва Сино ярим оролини босиб олди. Бу урушни Сует канали масаласида батафсил айтиб ўтдик. 3. Олти кунлик уруш: Учинчи бор 1967 йил, 5 июндан то 10 июнгача «6-кунлик» жанг номини олган урушда ҳам яҳудийлар арабларни енгиб қўйди, ҳаттоки шу фурсатда Урдунга тегиб турган Қуддус шаҳрини ҳам эгаллаб олишди. Араблар ушбу уч урушда; Сино ярим оролини, Ғаззани, Қуддусни ҳам олдиришди. Миср ҳарбийси яксон бўлди, Урдун ҳам, Сурия ҳам уларга қарши тенг келолмади, ҳатто яҳудийлар Ироққача учоқда бориб ҳарбий қўнарғаларини яксон қилишди. 4. Истинзоф: 1969 й. март ойларида Миср ва Исроилликлар орасида яна бир уруш бўлиб ўтган у 1970 й. икки давлат ўртасида ҳудудларни ўзгартириш келишуви билан тўхтатилган. Буни араблар истинзоф-заифлатиш уруши, деб номлайди. 5. Қиёмат жанги: 1973 йилда Сует каналида яна Миср ва Исроил ўртасида уруш бўлади, у «Қиёмат кунидаги жанг», деб ном олади. Миср Сино ярим оролини қайтариш учун Сурия билан бирга урушади. Исроилликлар билан 1979 йил, 26 март куни келишувлар бўлиб ўтади, натижада Миср президенти Анвар Содат Араб давлатлари ичида биринчи бор «Исроилни давлат» сифатида тан олади, бунга жавобан яҳудийлар Сино ярим оролини Мисрга тўлиқ қайтариб беради. 6. Ливанга қарши жанг: 1982 йилда Ливан билан Исроилликлар уруш қилади, аниқроғи Исроилликлар Ливан ҳудудида «қўрқоқ олдин муш кўтарар», мақолига кўра ҳарбий операция ўтказади. Яҳудийлар арабларга ачинарсиз ҳамлалар қилади, уларни жуда-жуда қийнаб қўйди.
Британия Фаластин ерларини ишғол қилганидан кейинги натижаларга умумий назар солинг: 1917-1948 йиллар орасида яҳудийларни у ерга кўчириш-иммиграция тезлашиб кетади. 1948 йил ингилизлар Фаластин ерларидан чиқиб кетгач, қуролланган сионист-яҳудийлар миллиондан ошиқ Фаластинлик муқим аҳолини куч билан, қурол ишлатиб ўз ватанларидан сургин қилади, натижада улар чет давлатларга қочоқ бўлиб кўчиб кетади, сионист-яҳудийлар эса «Исроил давлати» барпо бўлишини эълон қилади. Сохта Исроил давлати қурулгандан то 2021 йилгача 6 миллион Фаластинлик қочоққа айланади, бундан ташқари Фаластиндаги тарихий ерларнинг қарийб 85 % ишғол қилинади, бу ишғолга асосан «Исроил»га Америка мадад бергани ҳаммага маълумдир. Сионистлар Фаластин диёрида ва хоссатан Қуддус шаҳрида, масжидул Ақсо атрофида минглаган бегуноҳ жонни ноҳақ қатл қилди, юзлаб-минглаб одамлар қақшаб қолди, ногирон бўлди, бева қолди, етим қолди, ота-оналар жигаргўшаларидан, кўз қувончларидан айрилди, қарилар, аёллар, ёш болачалар, муслима-мастуралар зўрланди, ёш мусулмон йигитлар ўлиб кетди, ундан ташқари юзлаб ислом маданиятига тегишли тарихий асарларни йўқ қилди, минглаб аҳолини ўзлари учун керак бўлган «ер», деб билган жойлардаги маҳаллаларни, уйларни воҳаларига қўшиб бузиб ташлади, Буроқ деворининг ёнидаги қадимдан маҳаллий аҳоли бўлиб яшаб турган катта Мағориба - маҳлласини бутунлай йўқ қилди, кичик бир туман яшайдиган аҳолини у ердан кўчириб-қувиб ташлади. Беш мингдан кўп ноҳақ маҳбуслар исроил-қамоқхоналарида қийналмоқда, умрбод қамоққа ҳукм қилинганлар, ногиронлар, аёл ва қариялар, ҳатто ёш болаларнинг умрлари қамоқларда ҳазон қилинмоқда. Ишғолдан кейинги бу талофатларнинг батафсил статистикаси бўйича «ал-Мавсуъатул Филистиния» энциклопедиясига ва Ҳасан Мусонинг «Қуддус ва муборак масжидул Ақсо» каби китобларга қаралсин.
Хиёнат: Араблар ичида...
Дунё давлатлари «Исроил давлатини» - тан олиши хиёнат эди, бу нафақат мусулмонларга, балки насронийларга ҳам ва барчага тегишлидир. Бу ҳақида мусулмонлар ва насронийлар ўртасида; мусулмонлар Қуддусни фатҳ қилган кунда «Умария аҳди» билан келишув ўтган эди, яъни Қуддусда яҳудийлар учун давлат қурулиши эмас, балки у ерда муқим туришга ҳам ҳақлари йўқ эди, бу мумкин эмас эди, шунинг учун Рим империяси уларни қувигандан кейин; яҳудийлар неча юз йилларки Қуддусга киролмай Зайтун тоғларидан узоқдан томошо қилиб кетиш имтиёзига эга эдилар холос, улар Қуддус ва хоссатан Байтул Мақдис - Ақсога яқинлаша олмаган эди. Мусулмонлар эса зиёратга рухсат берган, лекин яшашга рухсат бермаган, бу келишувга Шом аҳолисидан бўлган асл насронийлар ҳам қўшилган эди. Лекин... бугун ислом хилофати йўқ, бугун аҳдини тутадиган насронийлар ҳам йўқ, бугун омонат кўтарилган давр! Шунинг учун мезонлар телба-тескари ўрнатилган, ишлар бетайинларга топширилган, иш эгалари расво бўлган давр, хоинлар ва золим-зўравонлар даврига келдик... «Аниқ-ки, Аллоҳ хоинларни севмас». (Анфол: 58.)
Умар Шоҳирнинг ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан |