Туркий қавмлар орасига руслар бостириб кириб кела бошлаган даврларидан бери турклар ёки мусулмонларни бирлаштирувчи ташкилотлари йўқ эди. Турк қавмларга мансуб шахслар фақат турк ирқига дохил эканликларини ёки умуман мусулмон эканликларини билардилар. Турклар орасида фақат ирқийгина эмас, балки тил бирлиги(Ўзбекистон ССР тарихи, I, 2, 292-6: «Пантуркизм ва панисломизмни Туркистонда бошлаб берганлар жадидлардир», деб ёзади. 1908 йил августида Туркистон бош волилигининг шошилинч комиссияси «Туркистон мусулмонлари орасидаги фикр харакатилни аниқлаб, уни уч кўринишда эканлигини баён қилди: 1) нияти насроний давлат ва миллатлари босқини ва хукмронлигидан қутулиш бўлган панисломизми; 2) инқилоб тарафдорлари; 3) тараққийпарварлик ҳаракати. Қаранг: Бендриков, Очерки по истории, 277 - 278 б.) ва ислом динига мансублиги боисидан дин бирлиги ҳам бор эди. Турки миллий элатлар: қрим турклари, татарлар, бошқирдлар, озарбайжонлар, балгарлар, доғистонликлар, Туркистон турклари (ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, қипчоқлар, қорақалпоқлар ва тожиклар ҳам) тил, урф-одат ва дин нуқтаи назаридан бир-бирига ёт ҳисобланмасди. Бу хусусиятларига қарамасдан, турки қавмларнинг эски авлодлари ўзаро ҳамжиҳат бўла олмадилар, таҳликали замонларда бир ёқадан бош чиқара олмадилар. Бу парокандалик уларнинг мамлакатларига русларнинг бостириб киришини қулайлаштирди. Рус ҳокимияти остида ҳам умумий бир сиёсий ташкилот туза олмадилар. Руслар ҳам сиёсий эҳтиёткорлик қилиб, бундай ҳаракатларнинг олдини олардилар. 1905 йилги рус инқилоби туфайли урус императорлигидаги баъзи мусулмон зиёлилар ўз тарихларида биринчи марта Ислом Конгресси ташкил қилиш имконига эга бўлдилар. 1905 йил 15 майда Нижний Новгород шаҳрида мусулмонларнинг биринчи конгресси очилди. Бу Конгрессда Туркистондан биронта ҳам вакил йўқ бўлиб, Озарбайжон, Қозон ва Қримдан 150 вакил иштирок этди. Конгресс сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотларга эришиш, рус халқи билан бир хил хуқуққа эга бўлиш, миллатлар нисбати мослигига таянган конституцион монархия учун курашишда рус императорлигидаги мусулмонларни бирлашишга чақирди(Шўро назаридан ёзилган дастлабки тортишувли асарлардан бири Туркестанскийнинг «Кто такие...» асаридир. Туркестанский ўз ишида (10-6.) «Шўро давлати ва партияси» (коммунистик партия - муаллиф) айни шаклда ривожланиш, мамлакатнинг мустақиллиги ва иқтисодий ўсишига тарафдордир. Жадидларнинг қарашлари кўп жиҳатдан коммунистик партия ғоялари билан уйғун эди. Жадидлар на коммунист ва на социалистлардир. Ислоҳотчилар йўлбошчиларидан бири бўлмиш муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудий 1906 йилда рус социал-демократик партиясига аъзо бўлишини рад этиб, шундай ёзган: «Бу партияга кириш мусулмонларга мислсиз зарар келтиради». Ўзбекистон ССР тарихи, I, 2, 315-6. Ўзбекистон коммунистик партиясининг биринчи котиби Шароф Рашидов, 1963 йил 25 январида шундай деган эди: «Шахсга сиғиниш даврида баъзи ислоҳотчи жадидлар ва уларга ёндашган ўқитувчилар, ёзувчи ва матбуотчиларга қарши аёвсиз тадбирлар қўлланди. Кейинги пайтларда уларнинг поймол қилинган хуқуқлари қайта тикланди, аммо аксилинқилобий бир оқим бўлган жадидчиликнинг хуқуқларини тиклаш мумкин эмасди. Панисломизм ва пантуркизм жадидчиликнинг бош фикри эди». Қиёсланг: Hayit, Sovjetrussischer Kolonialismus, 59-61-6.; Гафуров (Некоторме вопрось; национальной политики КПСС, Москва 1959, 80 - 82 6.) Коммунизм билан курашиш воситаси сифатида Туркистондаги жадидчилик ислоҳотчилик тескаричи (реакцион)лигини исботламоқчи бўлади. Унинг фикрича, Туркистондан ташқаридаги жадидчилик ҳаракати империализмга қарши курашувчи бўлганлиги учун ижобий ҳаракат ҳисобланар эмиш. Булардан бошқа яна қаранг: А.Завқий, Жадидчилик ва коммунизм, М. - Т.: 1966, Nol2, 8-21-6.; Ҳ.В. (Ҳайит) Нега жадидчиликдан қўрқмоқдалар, МТ, 1963, No94, 28-30-6.). 1906 йил 13-23 январда Петербургда иккинчи Конгресс уюштирилди. Мусулмонларнинг бу иккинчи конгрессида ҳам Туркистондан ҳеч ким иштирок этмади. Конгресс мусулмонларнинг ўз ҳуқуқига эга бўлиши ва халқни ўз тилида ўқитиш, тарбиялаш чораларини излади. Бу конгрессда бир ташкилот тузиш муаммосини ҳал қилишга уриниш бўлди-ю, аммо натижасиз тугади(Аристов, Заметки, 2-бет: «Охота денгизидан Шимолий Муз денгизигача ва Эгай денгизигача чўзилган ўлкаларда яшаётган 25 миллион турк фақат лаҳжа сифатида ўзаро фарқланадиган бир тилда гаплашадилар. Ҳатто Ўрта Осиё турклари усмонли турклар ва ёқутларнинг тилини тушуна оладилар» (Бу ўринда ёқут тили кўпчилик туркиларга тушунарли эмаслигини кўрсатиб ўтиш лозим - таржимон].). Мусулмонларнинг III конгресси 1906 йил 16-21 августларида Нижний Новгородда «Улфат» газетасининг асосчиси Абдураҳмон Иброҳим (татар) ташаббуси билан уюштирилди. Бу конгрессда биринчи марта Аштархон ўлкасидан бўлмиш Шоҳмардон Қушчикул (қозоқ) деган туркистонлик қатнашди. Конгрессда мусулмонларнинг диққатини долзарбмасалаларга жалб қилган А.Иброҳим очди(Zenkovskiy, Pon-Turkism, 41-6.). Мусулмонларнинг бу янги ҳаракатида илк бор «социализм» атамаси қўлланилди. Иброҳим: «Социализм динимизнинг асосидир. Эсланг, пайғамбаримиз ҳар бир қарорга келишида унинг дўстлари (саҳобалар) иштирок этишган»( Аршаруни, Очерки панисломизма, 28-6.; von Mende, Der Nationale Kampf, 100-6. Zenkovskiy, Pon-Turkism, 41-6. «Бутун Русия мусулмонлари бирлиги»нинг 2-конгрессида қабул қилинган қарашларни ҳимоя қилади. Бу хусусидаги фикр қайта кўрилса керак, чунки бу «Бирлик» 3-конгрессда тузилган.), - деди. Ҳозир бўлганларнинг бирортаси бу фикрга қарши овоз бермади. Конгресснинг энг муҳим масалаларидан бири «Русия мусулмонлари иттифоқини» такомиллаштириш эди. Конгресс бу иттифоқнинг 72-моддали дастуриламалини муҳокамадан сўнг қабул қилди(Иброҳим шундай дейди: Бу юзйилликда мусулмонлар ва ислом динига қарши ҳар соҳада миссионерларнинг тазйиқи ортди... Миссионерлар мактаб-мадрасаларда, масжид ва маҳаллаларда ҳаддидан ошди. Уларнинг орқасида хукумат турарди. Мусулмонлар диний амалларни бажаришда сиқилдилар. Бундай муаммоларни ўрганиш ҳаммамиз учун зарурдир. Биз чора топмаслигимизнинг иложи йўқ... Динимизни ва ўзимизни миссионерлар қутуришидан қўриқла-моғимиз лозим. «Умумрусия мусулмонларнинг 3-расмий надвалари» Москва, 19 (?), 6-76.). Дастурнинг биринчи моддаси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний соҳада ислоҳотни амалга оширишдан аввал бутун Русия мусулмонларининг бирлаштирилишини кўзда тутарди. Дастурнинг иккинчи бўлими инсон хуқуқлари билан боғлиқ эди. Бу борадаги фикрлар қуйидагича: Барча одамлар амали, дин ва миллатидан қатъи назар қонун олдида баробардир (3-модда): одамларнинг дахлсизлиги... ҳар бир одам эркиндир. Маҳкама қарори бўлмасдан ҳеч киши таъқиб қилинмайди, полиция назорати ўрнатилмайди, сўроқ қилинмайди, қамалмайди (5-модда), ҳар бир шахс виждон, дин эркинлигига эга (11-модда), ҳар ким сўз эркинлигига эгадир... [12-модда]». 3-бўлим рус давлатининг келажакдаги тузумига бағишланган. Давлат Конституция ва парламент воситасида ташкил этилади. 18-моддада сайлов қонунлари мусулмонларнинг анъаналарини ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозимлиги қайд қилинган. 4-бўлимда дин масалалари кўрилади. Шу бўлимнинг 20-моддасига биноан «Ҳамма динлар ва мазҳаблар қонунда тенг хуқуқли бўлиб, давлат назоратидан четдадир». 5-бўлим миллий мухторият тўғрисида бўлиб, барча миллатлар учун миллий мухторият талаб қилинади. Миллий мухторият ҳокимият амалга ошириш керак бўлган тадбирлар билан боғлиқҳамма масалаларни қамраб олади, яъни мухтор маҳкамаларнинг мухторият мақомлари тан олинади, мухторият ўлкаларининг тили давлат тили бўлади, марказий хукумат тили эса рус тили бўлиб қолаверади. 6-бўлимда мусулмонларнинг мустақил мафкура органи бўлиши талаб этилади. Таълим-тарбияга тегишли бўлган 7-бўлимда ҳар бир киши учун она тилида мажбурий ўқитиш истаги баён қилинади. 8-бўлим молиявий масалаларни қамраб олиб, мухтор ўлкалар доирасида марказий давлат хазина воситасида ўзлаштирилиши кераклиги белгилаб берилди. 9-бўлимда деҳқонларга ердан фойдаланиш хуқуқи таъминланиши ва мусодара қилинган ерлар собиқ эгаларига қайтарилиши талаб қилинади. 10-бўлим ишчилар муаммоларини ўз ичига олиб, 64-модда ишчилар уюшма ва жамиятлар тузиш эркинлигига эга бўлиши кераклиги белгиланади(Умумрусия, 36-6. Шайх Иброҳим «сўтсиализм» сўзини қўллаш учун қаердан илҳом олганлигини ва ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.)нинг сафдошларини қандай сабабларга кўра сўтсиалист деб таърифлашининг илдизини аниқлашга муваффақ бўла олмадим.). Бу дастурдан шу нарса очиқ-ойдин кўринадики, рус императорлигидаги мусулмонларнинг III конгрес-си турки қавмлари кўзлаган миллий ғояларга мос равишда иш тутган. Фақат уни амалга ошириш масаласи мушкул эди. Конгресс «Русия Мусулмонлар иттифоқи» дастури асосида иш олиб борадиган Абдураҳмон Иброҳим бошчилигида 15 кишилик «ижро ҳайъати» сайлади(Von Mende, Der Nationale Kampf, 101-6., программанинг беш моддасини кўрсатади. Zenkovskiy Pan-Turkism, 47 - 48 бетда ушбу программа (дастур) ҳақида қисқа ахборот берган.). Бу ҳайъат талабларини рус ҳукуматига қабул қилдира олмади. Кейинги йилларда эса мусулмонларнинг бу хилдаги дастурларига рус ҳукумати мутлақ эътибор бермаслиги аён бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам ижро ҳайъатининг машҳур икки аъзоси Абдураҳмон Иброҳим ва Юсуф Акчура Биринчи жаҳон уруши бошла-нишидан аввалроқ мазкур дастурни ташқи давлатлар томонидан маъқуллатиш учун ҳаракат қилишди. 1915 йили Берлинда Юсуф Ақчура бошчилигида - «Русия Муҳаммадилари»(Дастурнинг асл матни учун боқ: Умумрусия, илова, 16-бет.) турк-татар қавмлари халқларининг ҳимоя жамияти» тузилди. Бу жамиятга Акчурадан ташқари озарбайжонлик Ҳусейнзода, қрим турки Мехмет Асат Челебизода ва Туркистондан бухоролик Муқимиддин Бекжон аъзо эдилар. Абдураҳмон Иброҳим Русия императорлигидаги рус бўлмаган миллатлар вакиллари томонидан Биринчи жаҳон уруши бошларида Стокҳолмда ташкил қилинган «Русиядаги ёт миллатлар жамияти»га Русия мусулмонларининг вакили сифатида киритилди. Бу жамият 1916 йил 9 майда Америка президенти Вилсонга бир хат йўллади. Бу хатда Русиядан шикоят қилиниб, мусулмонларнинг хуррият ҳақидаги орзулари қуйидагича арз қилинди: «Биз, 25 миллионли Русия мусулмонлари, бизга нисбатан қулларча муомаладан арз қиляапмиз. Динимизнинг яшаши учун ғайриқонуний тўсиқлар яратилмоқда. Сиёсий таъқибдамиз. Ерларимиз амалдор ва лаганбардор русларга тортиқ қилинмоқда. Маданиятимиз ҳам таъқибга учраган. Ҳар соҳада ноҳақ камситишларга чидашга маҳкуммиз. Уруш мобайнида эса ҳар қандай адолатнинг оғзи юмилди. Таъқиб ва хўрлик остидамиз»(Ҳайъат аъзолари: Юсуф Ақчура, Саид Гирей-Алкин, Исмаил Га-спирали Бей, Али Мурод Тўпчибоши, Абдулла Афанай, Олимжон ал Барудий, Садри Мақсудий, Ҳайдар Сиртлонов, Муса Бегиев Абдулла Бубий, Ҳоди Мақсудий Мустафо Давудович, Шоҳмардон Қушчиқул, Салим Гирей Жантурин. Қиёсланг: Умумрусия, 148,168-бет.). «Русия мусулмонлари, турк-татар қавмлари ҳуқуқларини ҳимоя жамияти» аъзолари 1915 йили Будапешт, Вена, Берлин ва Софияни кезиб, Русия босқинига учраган турк қавмларининг иродасини Оврўпо давлатларига баён қилди. 1915 йил 8 декабрида Акчура жамият ва турки қавмлар номидан: Бухоро, Хива ва Туркистоннинг рус ҳокимиятидан озод қилиниб, Бухоро, Хиванинг ва мустақил Туркистонни ташкил этиши; Қирғизистон (қозоқ ва қирғизлар), Қозон ва Қрим хонлигида идора ва сиёсий мустақилликни қайта тиклаш; Озарбайжоннинг мустақил бўлиши ва Ҳазар денгизи билан Волга дарёси орасидаги хдвзанинг бетараф ҳолга келтириши учун марказий Оврўпо хукуматларига илтимоснома тарқатди. Жамият аъзолари 1915 йил декабрида Австрия бош нозири ва ташқи ишлар нозири томонидан қабул қилинди(Мусулмонлар ўз-ўзларини «Муҳаммадий» дейишмайди. Бу мавҳум сўзни манбага хилоф иш тутмаслик учун қўлладик (Оврўпо манбаларида шундай қўлланилади).). Жамият 1916 йилда Русия императорлиги худудидаги турки қавмлар ҳаракатларига доир билдириш нашр этди. Бу билдиришда Туркистон муаммосига алоҳида эътибор берилди(Ravenstein. Die Not, 1916, 99-6.). Бошқа масалалар қаторида, қуйидаги масалага, айниқса, диққат қилинди: «XIX юзйилликда Русия қўшинлари Туркистонни босиб олиш учун тайёргарлик кўрганларида, қисман Оврўподан ўзлаштирган моддий-техник воситалар ёрдамида, қисман бир-бирига душманлик ҳиссиётида бўлган Туркистоннинг кичик хонликларини ўзаро гижгижлаш воситасида зафар қозондилар»(Агаўғлу, Ақчура ва Ҳусайнзода 1916 йил 16 майда туркий қавмлар номидан бош нозир Вилсонга телеграф билан бошқа бир баёнот ҳам жўнатдилар. Қиёсланг: Tiirk Yiirdii X. 96-6. WI., XXII, 18-6.). Жамият Бухоро ва Хиванинг мустақиллиги учун алоҳида ғайрат қилди. Билдиришнинг давомида шундай дейилади: «Ярим мустақил Бухоро ва Хива хонликлари Амударёнинг ўнг соҳилига жойлашган. Русиянинг зўрлик билан қабул қилдирган битимларига биноан Бухоро ва Хива ташқи ишлар ихтиёрини батамом русларга топширишга мажбур қилинган. Ички ишларда эса фуқароларнинг тараққиёти, маърифати учун ҳеч қандай шароит яратмаслик шарти билан мустақилдирлар... Агар мавжуд ҳолат сақлаб қолинар экан, унда шуни кўз олдингизда тутишингиз керакки, ўтмиш маданияти ниҳоятда юксак бўлган бу қавмларни Русия сиёсий ва иқтисодий манфаатларига бўйсундириш руслардан маданий жиҳатдан устун бўлган бу қавмларни батамом йўқ қилишига розилик бериш демакдир. Инсон зотининг тараққиёти табиатига мос келмаган бу ҳодисага монелик қилиш учун Бухоро ва Хива хонликларини рус асоратидан тамоман қутқариш ва уларнинг мустақиллигини таъсис этиш зарурдир»(Аршаруни, Очерки панисломизма, 56-6.). Жамият Бухоро ва Хива хонликларининг Туркистон бош волилигига тортиб олиб берилган ерларини қайтариш кераклигини қаттиқталаб қилди(Denischrift(Muhtira) (баёнот), 37-6.: «Махсус қонунлар» номи билан Туркистон бош волилигида қўлланилган одатдаги ҳарбий ҳуқуқ тушунилади.). Бундан ташқари, Ақчура ўз маърузаларида турки қавмлар учун мухторият талаб қилди ҳамда турк улусининг орзуларини баён қилди. Шуни таъкидлаш лозимки, 1916 йилги Туркистон қўзғолонига бу жамиятнинг ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Жамият 1911 йили Брюсселда тузилган «Миллатлар бирлиги» билан 1916 йили алоқа ўрнатди. Бу ташкилот Лозанн конгрессига қадар Русия турклари билан шуғулланмаганлиги учун бу масала уларнинг фаолиятидан четда эди. Туркистонликлар ва бошқа турк қавмлари «Миллатлар бирлиги»нинг I ва II конгрессларида иштирок этмаган(Қўмита билан қўзғолончилар орасида бирор алоқа бор ёки йўқлигини на 1916 йил исёни билан чуқур шуғулланган рус манбаларида, на қўзғолонни кичик-кичик воқеаларига қадар ойдинлаштиришга интилган миллий манбаларда ҳеч бир нарса қайд қилинмаган.). Қўлдан чиқарилган бу имкониятни 1916 йил 27-29 июнда Лозаннда бўлиб ўтган Миллатлар конгрессида иштирок этиш билан тўлдиришга ҳаракат қилдилар. Туркистон вакиллари Муқимиддин Бекжон ва Аҳмад Сардорлар Туркистон муаммоси билан боғлиқ масалани кўришни сўрадилар. Бекжон чиғатой миллатининг вакили сифатида, Аҳмад Сардор эса қозоқ-қирғиз миллатининг вакили сифатида қатнашдилар. Бекжоннинг фикрича, Бухоро ва Хива хонликлари билан Туркистон бош волилиги чиғатой улусини ташкил этарди(Яэшка Г., Дозанн конгрессида Русия маҳкуми миллатлар, «Ши-молий Кавказия», июн-август 1937, No38-40.). Бекжон Бухоронинг тўлиқ мустақиллигини тиклаш учун ҳаракат қилиш борасида «Миллатлар бирлиги»нинг III конгрессидаги нутқида шундай деди: «Руслар бу мамлакатни ғайриқонуний ҳолда ҳамда сабабсиз босиб олдилар. Улар мамлакатни ва миллатни талаш учун келдилар. 1899 йилги ишларда Сассиқкўл битими-да руслар Бухоронинг ички мустақиллигини тан олишганди. Аммо битимга амал қилмадилар. Амир ҳозир ҳам рус вилоятининг бир ҳокимидан бошқа хуқуққа эга эмас. Бухорода ярим асрлик рус ҳокимияти унинг иқтисодий ва маданий тараққиётига ҳеч бир фойда келтирмади. Аксинча, бунга монелик қилди. Суннийлар билан шиалар ўртасидаги 1909 йилги тўс-тўполон тўғридан-тўғри русларнинг иғвоси натижасидир. Шу баҳонада амирликнинг ичкарисига қўшинларини ки-ритиб, муҳим ҳарбий нуқталарни эгаллаб олдилар. Рус ҳукумати миллий матбуотга рухсат бермади. Қўшни мамлакатлар билан муносабат ўрнатиш Бухорога ман қилинди. Руслар ўзларини маданият тарқатувчилар деб жар солаётган бўлсалар ҳам, аслида, миллий равнақимиз учун муттасил тўсқинлик қилиб келмоқдалар. Шу сабабли мустақиллигимизни, биздан ўғирланган меросларимизни ва руслар босиб олган ерларимизни қайтариб олишни истаймиз»(Togan, Bugiinku, 477-6. Аҳмад Сафар ва Бекжон ахборотларини алоҳида-алоҳида ҳолда 18 саҳифада француз тилида ёзилган брошюра тарзида конгрессга ҳавола қилдилар. Бекжоннинг ахбороти 3 бетдан иборат эди.). Аҳмад Сардор эса нутқида қозоқларнинг мухториятини ва 1735 йилда Султон Абулхайр билан Русия ўртасида имзоланган битимга асосан ер муаммоларини ҳал қилишни талаб қилди. У яна руслар билан тенг хуқуққа эга бўлиш учун «Дашт қонунилни бекор қилишни, қозоқлар тўлаётган солиқни умум фойдасига сарф қилинишини, яъни қозоқлар таълим-тарбияси ва соғлиғини сақлаш учун ишлатилиши истагини билдирди(Кичик Юз билан Русия орасида 1735 йил тузилган шартномага биноан Русия Кичик Юз ерларини ҳимоя қилиши ва қозоқларни ўз ҳолига қолдириб кетиши керак эди. Аммо Русия битимга содиқ қолмади ва қозоқларнинг ерлари рус келгиндиларга тақсим қилиб берилди. Шу сабабли руслар билан қозоқлар ўртасида ер масаласида ихтилоф келиб чиқди.). «Мусулмонлар иттифоқи» рус ҳокимияти доирасида фаолият кўрсатиши мумкин бўлмай қолди. Бунинг ўрнига Думадаги мусулмон гуруҳи, айниқса, 1916 йили алоҳида фаолият кўрсатиб, Туркистондаги қўзғолонни муҳофаза қилди. 1916 йилнинг охирларида Керенский бошчилигидаги бир гуруҳни қўзғолон сабабларини текшириш учун Туркистонга жўнатишга муваффақ бўлди. Бу комиссия халқнинг оғир толеини енгиллатмади, фақат рус хукуматининг Туркистондаги иғвогарлик ва инсофсизликка таянган сиёсатини қоралади, холос.
Др.Боймирза Ҳайитнинг "Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан
|