Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
1916 йилги Туркистон миллий қўзғолони
Муаллиф:    28.02.2024 22:28    PDF Босма E-mail

Биринчи жаҳон уруши Туркистонда миллий ғурур уйғонишига восита бўлди. Миллий доиралар Русия урушни бой берса, императорлик тарқалиб кетади, деган умидда эди. Натижада Туркистоннинг хурриятга эришуви енгиллашарди. Урушда Урусиянинг оғир аҳволга тушиши Туркистонда миллий озодлик ҳаракатининг фаоллашишига имкон берди. Миллий ҳаракат раҳбарлари (Туркистонда ислоҳотчилар, Дашт бош волилигида Алаш Ўрдачилар) миллий-озодлик ҳаракатини бошлаш учун баҳона излашди. Руслар амалга оширган баъзи тадбирлар ана шу баҳона вазифасини ўтади.

1916 йил февралида рус матбуотида, айниқса, «Туркестанские ведомости» газетасида ҳозиргача ҳарбий хизматга олинмаган ёт миллатларни мардикорликка сафарбар қилиш ҳақидаги рус хукуматининг хабари тарқатилди. Бу Туркистонда жуда шиддатли ҳаракат-ларга туртки бўлди. 1916 йил май ойида жадидларнинг етакчи раҳбарларидан бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг уйида (Самарқандда) Туркистон миллий доирасидагилар йиғилди. Йиғилишга жадидларнинг йўлбошчиларидан Мунаввар Қори, Пахлавон Ниёз, Усмонхўжа, Қори Комил ва Обиджон Маҳмудлар иштирок этишиб, Туркистондаги аҳволни таҳлил қилдилар. Йиғилишда туркистонликларни жабҳа ортидаги хизматга сафарбар қилинишига норозилик сифатида қўзғолон бошлаш ва Туркистоннинг озодлигини талаб қилиш лозимлиги қарорлаштирилди(Яэшка, Лозан; Togan, Bugünkü, 478-6.). Сафарбарлик ҳақида туркистонликлар орасида бир хил фикр йўқ эди. Туркистон бош волилигидагилар ҳар қандай сафарбарликни инкор қилгани ҳолда, Дашт бош волилигидаги Алаш Ўрдачилар Алихон, Бўкейхон ва Аҳмад Бойтурсун каби миллий ҳаракат раҳбарлари Оврўпоча қурол ва уруш усулларини ўрганиш учун қулай фурсат етишди, деб ҳисоблаб, қозоқ-туркларининг рус қўшинида ҳарбий хизмат ўташини ёқлаб чиқдилар. Бундан ташқари, урушга қатнашиш йўли билан ер муаммосини ҳал қилиш (кўчманчиларни ўтроқлаштириш йўли билан тортиб олинган ерларни қайтариш] ва бошқа масалаларга диққатни тортишни хохдардилар(I Думага (1906) Туркистондан биронта ҳам миллат вакили олинмади. I Думага Туркистон бош волилигидан 7 рус ва 6 туркистонликни сайлашга рухсат берилди. 11 Думадаги туркистонлик миллат вакиллари: Нурберди Маҳмуд Кулихон (Ҳазар вилояти], Тошпўлат Абдулхолиқ Жалилўғли (Самарқанд), Муҳаммаджон Тинишпаев) - Тинишбай, (Еттисув вилояти), Солихдсон Муҳаммаджонўғли (Фарғона), Валиуллоҳ Оллоберган ўғли [Сирдарё], Абдувоҳид Қори (Тошкент). Қиёсланг: Hayit, Die Nationalen. Regierungen, 1950,12-6. 47; B.A. Пиясковский, Революция 1905 - 1907 Туркестане. Москва: 1958, 535 - 536 б. Дашт бош волилигидан қуйидагилар мил-лат вакили бўлдилар: Алихон Бўкейхон, Бахтжон Коратой, Қалмин Алқишбай, Аҳмад Пиримжон, Шоҳмардон Қишчиқул. Ill ва IV Думага Туркистондан яна ҳеч ким олинмади. Қиёсланг: Пиясковский, Революция, 537-6. Думанинг мусулмон бўлими туркистонликларсиз, бошқа миллат мусулмонларидан ташкил топди.).
1916 йил 9 июлда рус хукумати ёт миллатларни жабҳа хизматлари учун жалб қилиш ҳақидаги оқ подшонинг амрини тарқатди(Baysun, Turkestan, 1945,18-19-6.). Руслар Туркистон бош волилигидан 250000, Дашт бош волилигидан 234055(Қарор номига доир матн: Benring, 117 - 118 б. УТ, 1936, No 80-81 сақланмоқда, 11-бет. Пласковский, Восстание 1916 года в Средней Азии и Казахстана. Сборник документов. - Москва: 1960, 25 - 26 бет-ларда эълон қилинган.) туркистонликларни сафарбар қилиш ниятида эди. Фармон тенг ҳуқуқли ватандош муносабатини сира кўрмаган туркистонликлар учун навбатдаги таҳқир бўлиб туюлди. Императорликда уруш қонунлари ҳоким эди. Туркистон Давлат думасига ўз миллат вакилини сайлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, уруш давомида Туркистон зулукдек сўрилган эди. Ана шундай бир шароитда, миллатлар орасида мутлақо хуқуқий тенгсизлик ҳукм сурган ҳолда рус ҳукумати Русияни қутқариш учун ёт миллатлардан ярим миллион кишини сафарбар қилишга журъат этди. Табиийки, Туркистон халқи қаттиқ қаршилик кўрсатди. Бу фармонга қарши намойиш халқнинг норозилик белгиси эди. Руслар намойишчини ўққа тутиши эса ҳар қанақасига ўлимга хукм қилинганини халқни қўлига тушган нарса билан (тош, таёқ ва болта) бош кўтаришга олиб келди. Шундай қилиб, 1916 йил июлининг бошида миллий қўзғолон бошланиб кетди.
Хўжанд шаҳри қўзғолоннинг маркази бўлди. 16 июлда Хўжанд полицияси бошлиғи Устимович сафарбарликка ҳозирлик кўриш учун маҳаллий оқсоқолларни тўплади ва аскарликка олиниши лозим бўлган шахслар рўйхатини тайёрлашни талаб қилди. 16 июль оқшоми-да маслаҳат учун Шайх жомесида йиғилган ЮООга яқин киши Устимовичдан рўйхат тузишдан воз кечишни талаб қилишди. 17 июлда исёнчилар вилоят раиси Мирзабаҳодир Мирзақосим хузурига бориб, рус масъулларидан сафарбарлик режаларини тўхтатиши ҳақида орага тушишни сўрадилар. Устимович қўзғалганларни тарқатишга уринди, аммо омма шаҳарнинг рус маҳкамалари жойлашган қисмига юра бошлади. Бир рус айбномасининг таъкидига кўра, баъзи намойишчилар «Ҳуррият», «Ҳуррият!» шиорини ўртага ташлаб, бошқа сафдошларини жасоратга ундадиларм(Сирдарё вилоятидан 87 000, Еттисувдан 60 000, Фарғонадан 50 000, Самарқанддан 38 000, Ҳазар туманидан 15 000 киши сафарбар қилинди. Қаранг: Пласковский, Восстание, 77-6.).
Намойишчилардан Жўра Азимбой билан Қора Олимхон полицияга хужум қилди. Устимович намойишни ўққа тутишни буюрди ва қўшиндан ёрдам сўради. Полиция ва шошилинч қўшиндан келган қисм ўт очиб, намойишни тарқатиб юборди. 18 июлда 2000 киши Ургутда қўзғолон кўтарди, 20 июлда Мулла Усмон Абдурасул бошчилигида Самарқанд вилоятидаги Дағбитда қўзғолон бошланди. Бу қуролсиз қўзғолончиларга қарши 150 аскар юборилди. Қўзғолон 26 июнда Жиззахда ўзгача тус олди. Бу ердаги қўзғолонни 68 ёшли Абдураҳмон Живатши (Абдураҳмонхўжа Абдуғаффор ўғли) Чоржўй бегининг ўғли (отаси рус босқинига қарши курашда ўлган) ва Эшон Носирхўжа бошқардилар. Қўзғолончилар Живатшини бек қилиб сайлади. Зомин ноҳиясида Эшон Қосимхўжа «жиҳод» эълон қилди. Сансар қишлоғидаги қўзғолонга ака-ука Жонқул ва Тўрақул Турдибеклар етакчилик қилди. Шундай қилиб, мустақиллик ҳаракати бошланди. Ҳаракатнинг шиори «Оқ подшо ва руслар йўқолсин!», «Мусулмонларга хуррият берилсин!», «Биз ислом давлати қурамиз!» каби эдим (Оқмўладан 48 316, Семипалатинскдан 85 479, Уралдан 50 270 ва Тўрғайдан 50000га яқин одам сафарбар қилинди. Қиёсланг: Ҳ.Турсунов, Восстание 1916 года в Средней Азии и Казахстане. - Ташкент: 1962,193-6.).
Қўзғолончиларга қарши подполковник (Ёрбой) Иванов ва Попенгут қўмондонлигидаги қисмлар юборилди. Жиззахда руслар, айниқса, даҳшатли қатли ом қилишди(Булар: Абдумадамин, Дадабой Машарифўғли, Яҳё Қори Олимжон, Эшон Мирза Ўрунлардир.). Осиё ва Африкадаги мустамлакачиликка қарши бу тун миллий-озодлик ҳаракати тарихи давомида бунга ўхшаш, қиёслаш мумкин бўлган ҳодиса топилмас эди. Жиззах қўзғолони 7 августидагина бостирилди. Руслар халқ орасидан 184 кишини ажратиб олиб, қатл қилдилар. Бу билан ҳам руслар Туркистон халқини қўрқитиб ололмадилар. 1916 йил июль-август ойларида Туркистоннинг турли бурчакларида қўзғолон шамоли эсиб турди(Турсунов, Восстание, 235-6; Benring, Das Türkestanische Volk, 121-6: «Туркистон мустақил бир ўлка сифатида эълон этилиши керак эди».). 1916 йил қўзғолони Туркистондаги бўлиб ўтган бошқа халқ ҳаракатларига нисбатан барча синф ва табақаларининг ва бутун Туркистон вилоятларининг иштирок этиши билан ажралиб туради ва шунинг учун ҳам том маънодаги миллий-озодлик қўзғолони ҳисобланади.
Туркистон учун умид билан тўлган, Русия учун қўрқинч солган бу қўзғолон бир қанча кишиларнинг ҳаракати билан майдонга келди. Аммо қўзғолонни бир марказдан бошқарувчи раҳбарият йўқ эди. Чунки полиция ва ҳарбий назорат остида узоқ қишлоқлардаги қўзғолон раҳбарлари орасида алоқа ўрнатиш мумкин эмас эди. Қўзғолон яшин тезлигида майдонга келди. Русларнинг акс ҳаракати ҳам шундай тезкорлик билан бўлди. Русия ташқи ишлар нозири ёрдамчиси Д.А.Фролов 1916 йил 26 июлда қўзғолонни бошлаган асосий айбдорларни шафқатсиз жазолаш ҳақида буйруқ берди. 20 августдан Туркистон бош волиси Куропаткин, Дашт бош волиси Н.А.Сухомлинов ўз ўлкаларидаги қўзғолонни бостиришга шахсан киришдилар. Рус қуролли кучларига дош бериш имконига эга бўлмаган қўзғолончилар жасорат кўрсатишига қарамай, мағлубиятга учрадилар. Ташқаридан ёрдам кутадиган ҳамкори йўқ эди. Шунинг учун русларнинг, Германия ва Туркия қўзғолонга туртки берди ва уни қўллаб-қувватлади, деган даъволари ўзини оқлай олмайдиган қуруқ сафсата эди. Қўзғолонни бостириш 1917 йил 8 февралигача давом этди. Шу билан бирга 1917 йилнинг охирига қадар Тўрғай ўлкаси ва Чотқол тоғларида қўзғолон чўзилди. Куропаткиннинг оқподшога юборган 1917 йил 22 февраль ҳисоботидан кўринадики, Туркистон бош волилигида қўзғолонни бостириш учун 14 батальон, 37 казак юзлиги, 42 тўп ва 69 тўпчилар қатнашган. Руслардан 97 киши ўлган, 86 аскар ярадор бўлган, 76 ҳарбий ғойиб бўлган. Кўчиб келган руслардан [колонизаторлардан] 2325 киши ўлдирилиб, 9000 оиланинг рўзғори таланган(Дума миллат вакили Жафаров думанинг 1916 йил 13 декабрь йиғинида шундай дейди: «Жазо бирликлари Жиззах туманининг энг ичкарисигача кириб борди ва маҳаллий тўн кийган ҳар бир кишини ўлдирди». Жазо қисмларига йўлда учраган туб халқни ва қишлоқни йўқ қилиш буйруғи берилган эди. Қиёсланг: Турсунов, Восстание, 248-6. Турсунов ҳар эҳтимолга қарши Жиззах қўзғолонини «рус ва ўзбек халқлари орасидаги дўстликка зарар келтирган»лигидан келиб чиқиб, уни халқ ҳаракати сифатида қабул қилмайди ва уни нотўғри ҳаракат деб билади. Жиззахнинг эски қисми ер билан яксон қилинди. Жиззах атрофидаги 50 қишлоқнинг кули кўкка совурилди. Қиёсланг: Benzing, Das turkestanischa. Volk, 121-6. Жасадларни йиғиштириш учун олмониялик ва австриялик асирлар сафарбар қилинди. Қиёсланг. УТ. 1936, No 80-81, 15-24-6.). Қўзғолонни бостиришда қўшиндан ташқари рус колонистлари (кўчиб келганлар) ҳам иштирок этди. Масалан, 1916 йилги Еттисув қўзғолонини бостиришда 26000 кўчириб келган рус, Сирдарё ўлкасида 1770 кўчирман руслар, Фарғонада 1000 кўчирман руслар қуролланган ҳолда қатнашганлар. 1917 йил январь ва март ойлари орасида эса 5950 кўчирман рус колонизаторлари қуроллантирилган(Туркистон бош волиси Куропаткин подшо Николай II га 1917 йил 22 февралда жўнатган ҳисоботидан билинишича, қўзғолон қуйидаги нуқталарда авж олган: маркази Жиззахда бўлган Самарқанд вилоятида, Сирдарё вилоятида (Маркази Тошкент, 1916 йил июль ойидаги қўзғолон), Фарғона вилояти (қўзғолон 22 июлда Андижонда ва 30 июлда Аштда бошланган), Еттисув вилояти, (Олма-ота ва Пишпак туманининг 17 ерида 2 августда), Ҳазар ўлкасининг Атрек туманида (15-16 август 1916 йил). Яна тўлиқроқ маълумот учун). Дашт бош волилигида русларнинг йўқотишлари ҳам кам бўлмаса керак, зеро, бу ерда ҳам озмунча жанглар бўлмади.
Қўзғолонни бостириш асносида руслар «Ерлик халқ шуни яхши билиши керакки, оқизилган ўрус қонининг интиқоми фақат айбдорларни отиш билан тугамайди, балки ерларини мусодара қилиш билан давом эттирилади», деган шиор билан ҳаракат қилдилар (Пяасковский. Восстание, 97-6.; УТ, 1936, N08O-8I, 12-6. Қўзғолончиларга қарши урушга кирган рус аскарларининг миқдори ҳақида Куропаткин берган маълумот шубҳалидир. Сапаргалиев, Карательная политика царизма в Казахстане 1905 - 1917 гг„ Алма-Ата 1966, 61-бетда Еттисувда 1916 йил августда 8750 рус пиёда аскарлари, 3900 казак суворийлари, 16 тўп, 47 замбарак борлигини қайд қилган. Дашт волилигида қўзғолончиларга қарши хдракатда доимий қўшиндан 21 бўлинма, 22 казак бўлими, 14 тўп, 17 замбарак юборилди. Қиёсланг: Сапаргалиев, О подавление восстание 1916 года и его последствиях, И АН Каз, CO, 1967,16-6.). Қўзғолончиларга инсофсизларча муносабатда бўлдилар. Қўзғолон иштирокчиси қўлга тушган заҳоти ўлдирилаверди. 1916 йил 16 августда Куропаткин жазо отрядига қўзғолончиларни ўлдириш билан бирга уларнинг отларини, мол-мулкларини ва ерларини мусодара килишни буюрди. Жазо отряди, айниқса, Пишпак ва Прежевалский (Қоракўл)да қутурди ва 30 000 дан ортиқ қирғизнинг боши кетди(Сапаргалиев, Карательная политика, 73 - 74 6.). Қирғинда қўзғолончиларгина эмас, балки қўзғолонда қатнашмаганларнингҳам шўри қуриди. Уларнинг миқдори анчагина бўлса керак, чунки улар қўзғолон пайтидаги жангда ҳам, жазо отряди қирғинида(Куропаткин подшога жўнатилган ҳисоботидан. Қиёсланг Пяасковский. Восстание, 97-6.) ҳам талафот кўрдилар. Масалан, қозоқлардан жами
қаранг: Пласковский, Восстание, 87 - 100 б; Куропаткин ҳар бир вилоятдаги қўзғолон нуқталари учун махсус харита тайёрлаган эди. Бу харита хднузгача ушбу қўзғолон билан боғлиқ бўлган шўро тадқиқотларида эълон қилинмади. Дашт бош волилигида қўзғолоннинг бошланиши ҳақида қаранг: Пласковский. Восстание, 485 - 634 б. (рус маҳкамаларининг ахбороти).
673000 киши ўлдирилганлиги қайд қилинган(Усенбаев. Восстание 1916 года в Киргизии, - Фрунзе: 1967, 223-6.). Қўзғолон батамом бостирилгач, йўлбошчилардан 347 киши ўлимга, 228 киши оғир қамоқ жазосига ва 129 киши озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди. Ҳукм тўлиқ ижро этилди. Еттисувдаги жазо тадбирлари натижасида аҳолининг юздан ўттиз қисми йўқ қилинди(Рус жазо қисмларининг жазо бериш усулларнинг баъзиларини Сапаргалиев, Карательная политика, 297 - 358 бетларда келтирган.).
Қўзғолон давомида кўрсатган садоқатлари туфайли рус кўчирманлари (колонистлари)га Жиззах вилоятида 2000, Еттисув ўлкасида 2510777 гектар ер ҳадя қилинди. 168000 туркистонлик шўринг қурғурлар Сибирга сургун қилинди. ЗОООООга яқин қозоқ ва қирғизлар Шарқий Туркистонга қочишга мажбур бўлди. Бутун Туркистон катта харобага айланди. Қўзғолон айни ҳосил йиғими пайтига тўғри келганлиги учун тезда очарчилик бошланди. Русия рус хукуматига ва итоат маъносида ҳар бир маҳаллий шахс рус зобитини кўрганида тўхтаб, тиз чўкиб саломлашиши кераклиги ҳақида фармон чиқарди.
Қўзғолоннинг натижаси ҳақида рус ижтимоий ислоҳотчиларининг бошчиларидан Керенский 1916 йил 13 декабрида Думада рус хукуматига шундай айбнома қўйди: «Ҳаракатдаги уруш жабҳалари ёнига Туркистон жабҳаси ҳам қўшилди... Бу ерлар: Туркистон, қирғиз (Қозоқ) ва Дашт ўлкалари, Тула ёки Тамбов вилоятлари эмас. Уларга инглизлар ва французларнингўз мустамлакаларига қараган кўзи билан боқиш керак»(Рискулов, Из истории борьбь! НВ., 1942, No6 267 - 269 бет; Аб-дул Қодир (Инон), 1916 сана Туркистон умум қиёмати. «Янги Туркистон» жаридаси, Истанбул, 1928, No 2-3, 17-6. Куропаткин 1 февраль 1917 йили ўлим жазосини тасдиқлади. Қиёсланг: XX 48-6. Қўзғолондан олдин Олмаота, Ёркент, Пишпак, Қоракўл ва Лепсида 89864 оила яшарди. Қўзғолон бостирилгач, фақат 30787 оила қолди (йўқотиш 59077 оила эди. Қиёсланг: Темирўғли. Туркистондаги 16 йилги қўзғалиш. УТ. 1931, No 24,11-17-бет.
Руслар томонидан бош воли Куропаткин ҳам иштирок этган туркистонликлар йиғинида адвокат Убайдул-лахўжа нутқида қуйидаги дашномлар айтилди:
«Дастлаб бу ерга (Туркистонга - муаллиф) рус жами-ятининг фақат қуйи табақалари: виждонсизлар, ўғрилар ва мустамлакачилар келди. Эндигина асл рус зиёлиларини таний бошладик. Барибир мамлакатимизда ҳамон ўғрилар хукм сурмоқдалар»(Spuler, Geschichte. 276-6.; Усенбаев. Восстание, 236-6.). Тошкентда бўлган бу йиғинда руслар, жумладан, Курапаткин ҳам бу фикрга жавоб айтолмай сукут сақладилар.
1916 йилги Туркистон миллий қўзғолони рус императорлиги тарихида мисли кўрилмаган ҳолат эди. Туркистон миллий кураши хуррият учун жасурлик ва ирода қатъияти намоён бўлган қонли кураш эди. Туркистоннинг бу иродаси аскар ва қурол воситасида қонга ботирилди. Аммо қўзғолон чор Русияси емирилишини тезлаштирди. Чор Русияси қўзғолонни бостирди, аммо ўзини қутқара олмади, йиқилди.
1916 йилги Туркистон қўзғолони ҳозирга қадар жуда кўп тадқиқот ва изланишларнинг мавзуси бўлиб келмоқда(Турсунов, Восстание, 200-6.).
Бу қўзғолоннинг сабоқлари ва натижаси шуни кўрсатадики(Қўзғолонга бағишланган Оврўпода илк тўплам Naval Staff of Admirality, Amanual of the Turanians and Panturanizm, Oxford, (1918, 234 - 289) эди. Ундан кейин олмон тилида 116 - 157 бетлар. Бошқа бир тадқиқот бирлашган араб давлатларида яратилган: 1916, 1954: туркча Togan, Bugünkü 336 - 345 6. асари юзага келди. Шўро итти-фоқи тарихчилари қўзғолон муаммолари билан жуда кенг миқёсда шуғулланишди. 1950 йилгача бўлган илмий ишларда қўзғолоннинг миллий характери ва антиимпериалистик моҳияти кўрсатиларди. 1950 йилдан эътиборан мақсади озодлик бўлган бу қўзғолон тараққийпарвар, аммо русларга қарши булганлиги учун уни реакцион деб баҳолай бошладилар. Бу тадқиқотлардан ташқари қуйида зикр этилган шўро тарихчилари воқеаларга таянган ҳолда фикр билдирмоқдалар: Войко Восстание. 1916 года в бившем Туркестане. - Ташкент: 1936; Галузо-Бойко, Восстание 1916 года в Средней Азии, - Москва-Ташкент: 1832; Рискулов, Восстание туземцев Средней Азии в 1916 года. Кизил-Орда, 1927; Ўша муаллиф, Восстание туземцев Киргизстана. - Москва: 1937; Бройдо, Материали к истории восстания Киргиз в 1916 году, НВ, 1924, No6; Харламов, Восстание тургайских казак-киргизов в 1916-17 годах Кизил-Орда; Сулейманов, Восстание: Ершов-Филиппов, Восстание 1916 года в Туркмении. - Ашхабад: 1938; Галузо, Вооружение русских поселенцев в Средней Азии. - Ташкент: 1926; Федоров Е., Ўрта Осиёда миллий инқилобий харакат тарихи. - Ташкент: 1925 ва б.қ. Қўзғолонга алоқадор бўлган бошқа асарлар: Мустафо Чўқайўғли, 1916 йилги қўзғалиш хақида болшевиклар ёлғони, УТ. 1931, No24, 4-10-6.; Темирўғли (д-р Ўқтой) Туркистондаги 16-йилги қўзғалиш, УТ, 1931, No 24; Қаюмхон. 1916 йил қўзғолони, МТ, 1966, №117, 3-13 б.; А.Инан, Туркистонда 1916 йилдаги аякланма, №12, 26 - 30 б.).), мамлакат руслар томонидан босиб олинган.

 

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

Янгиланди ( 28.02.2024 22:42 )
 
Баннер