Ўрта Осиё ўрта асрларда урушларга тўла тарихга эга бўлишига ва майдон тўла хонлар бўлишига қарамай яҳудийлар Бухоро ва Самарқанд ҳудудларида яхши яшаган. Римликлар каби уларни Чингизхон, Хулагу, Чиғатой, Темур, Ўзбек, Бобур каби туркий хонлар хорламаган ва ҳайда-маган. Улардан олдин Хоразм шохлари ҳам ва улардан олдингилар ҳам... Лекин, бу ерда биз Темурланг давридаги яҳудийлар ҳолатини зикр қилиб ўтиш билан чекланамиз. Чунки Бухородаги яҳудийларнинг кейинчалик ривожланишига сабаб бўлган ўтмиш унинг давридан кейин содир бўла бошлаган.
Темурланг жуда айёр бир саркарда, қаҳри қирон асли мўғил-хонларидан бўлган. У - уч йиллик, кейин беш йиллик ва етти йиллик ҳарбий юришларида оламдаги жўғрофий сиёсатга катта таъсир ўтказиб кўплаб мусулмон султон ва амирларга қаҳр қилган, шунинг учун уни баъзилар Соҳиби Қирон, деб номлаганлар, у кўп халқларнинг яшаш-турмушига урушлари билан танаффус берган. Темур - яҳудийлар наздида тарихидаги қаҳрамонлардан, деб ёдга олинади, хусусан бухорлик субэтник яҳудийлар шакиллана бошлаган давр унинг замонидан бошланган. Мутахассис яҳу-дий тарихчиси Михаил Штереншис, бир неча яҳудийларга тегишли та-рихий асарлар муаллифи, хоссатан унинг илк ишларидан «Ўрта Осиёда-ги яҳудийлар» ҳақидаги асари бўлган, жумладан у ўзининг «Темурланг ва яҳудийлар» китобида асосан ХХV-ХV асрлар ўтмишини жуда диққат билан таҳқиқ қилиб маълумотлар берган. У китобнинг кириш қисмида қуйидагиларни айтади: «Яҳудийлар исломий Осиёда - Қуръонга кўра мусулмонлар амирининг соясида зиммийлар ҳуқуқи билан яшаб ўтган. Ислом қарашида яҳудийларга нисбатан диний сабабларга кўра таъқиб қилиш, фикрларини ман қилиш, зўрлаш каби қийноқлардан улар сақланган эди. Ҳақиқатдан, ўрта асрларда яҳудийларнинг ҳолати исломий шарқда, ғарбий насронийликдан кўра анча яхши бўлган. Бизга Осиёда яҳудийлар аҳолиси қанча эканлиги номаълум бўлса-да, лекин яҳудийлар Осиёнинг деярли ҳар ерида Русиядан тортиб то Ҳиндистонгача, Хитойдан то Мисргача бўлган масканларда яхши яшаган, деб биламиз» (Михаил Штереншис, «Темурланг ва яхудийлар», 53) - дея хулоса берган. Яна шундай дейди: «Яҳудийлар ўз анъана ва одатларига кўра ўзларидаги соҳаларини сақлаб келиб унда давомий яшаганлар, улар: савдогар, табиблик, таржимон ва элчилик билан шуғулланган. Бунга мисол мил. 1402 йилда Исаак, деган бир яҳудий, Темур тарафидан Қонстантуния -Истанбул бошлиғи Франсискога элчи ўлароқ мактуб билан юборилган. Мактубида: Биринчи Боязидга қарши урушда бирикишни таклиф қилган, эди, Темур ўша вақт Боязид билан уруш қилиш арафасида эди. Умуман олганда Темур насроний бошлиқлар билан алоқа қурмоқчи бўлганда яҳудийларни қўллашга ҳаракат қилган».(«Темурланг ва яхудийлар», 78) Яна айтадики: «Темурнинг бошқарувидаги даврни Ўрта Осиёлик яҳудийлар учун олтин бир давр, деб ҳисобласак ҳам бўлади, уларнинг адади икки бараварга кўпайган эди», дейди.(«Темурланг ва яхудийлар», 79) Яна ушбу китобда муаллиф алоҳида бир бобни Даниёл(Даниёл: Мусулмонлар у кишини Даниёл, ўзбек тилида Дониёр, деб ҳам номлайди. Исломда аниқ у кишининг пайғамбарлиги ҳақида саҳиҳ маълумот йўқ, лекин модомики у киши пайғамбар бўлган бўлса тан оламиз, аҳли китоблар уни пайғамбар дейди, биз мусулмонлар яҳудий ва насоролар каби Аллоҳнинг пайғамбарларини ажратмаймиз, барчасига салоту салом бўлсин) пайғамбарга бағишлаган экан, унда айтишича: «Темур форслар ерига юриш қилганда, у ердан Даниёл - Дониёр пайғамбарнинг қабрини-жасадини (Бу амри маҳол иш, Бани Исроил бобида Даниёл алайҳиссалом ҳақида қабри номаълум қолганини айтиб ўтдик, 187 саҳифада. Ундан ташқари: «Ер юзида одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабридан бошқа пайғамбарнинг қабри: будир, деб иттифоқ қилмаган. Халил алайҳиссаломнинг ва бошқалар қабрида эса ихтилоф қилганлар». (Аҳмад ибн Абдулҳалим, «Фатаво», 27/116).) Ироқдан Самарқандга кўчириб келиб унга мақбара қурган. Бухоролик яҳудийлар учун бу катта шахсиятга эга кишини улуғлаш эди, яҳудийлар айтишича Дониёр пайғамбар Самарқандни жуда гўзал юртлиги ҳақида гапирган, деб унинг қулоғига етказган эди». («Темурланг ва яҳудийлар», 84) Яна бир масала муаллиф китобда Темурнинг юришлари ҳақида таҳлил қила туриб оқсоқ Амир нега Дамашқни олган-у, лекин Қуддусни олмаган, улар орасида масофа яқин эди? - деган масалага эътибор қаратган: «Сабаб ўлароқ шундай тўхтамга келамиз, у даврда уч дин эгаларига тегишли бўлган муқаддас шаҳар Қуддус - мамлукийлар салтанатига дохил эди, улар Темурга Сурияда енгилиб йиллик жизя тўлашга рози бўлиб таслим бўлган эди, Темурга бу маъқул келганидан кейин ўз қўшинини Усмонийларга яъни Боязидга қарши буриб кетган. Темурнинг Фаластиндаги юришлари шуни кўрсатади-ки, Темур жангчи қаторида жуда тажрибали эди, чунки Қуддус у кишини на ҳарбий ва на стратегик тарафдан қизиқтирмаган».(«Темурланг ва яҳудийлар», 94) Яъни муқаддас шаҳарга тегмаган, деган хулосани ифода қилмоқчи бўлиб Темурни чиндан моҳир жангчи ва уруш фанида мўғиллар тариқатида эканини эътироф қилган. Лекин, у муборак Шомда минглаб мусулмонларни қириб юборган эди, Ҳиндистондаги Дели салтанатидаги мусулмонлар қатлиоми тилларда достон бўлган. Бироқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мусулмоннинг ўлдирилишидан Каъбани, ёки дунёни вайрон бўлишини ҳам енгилроқ кўрган эди... Михаил Штереншис китобида яна шундай деган: «яҳудийлар ҳам бошқа одамлар каби, ўзлари билан ички низо қиладиган кичик давлатлардан кўра, мўътадилликни-мувозанатни сақлаб турадиган улкан давлатларда яхши яшаган. Темур ўз империясини қуриб, марказий Осиёни мўғиллардан тозалаб, Мавароуннаҳрда - Трансоксанияда форс тараққиётида етишган халқларни жамлашга эришган. Ўрта Осиёдаги яҳудийлар мана бу маънавий озуқани ҳазм қилиб ва ўз урфлари, маданияти ва тилини сақлаб келган, ҳатто бугунги кунгача».(«Темурланг ва яҳудийлар», 115) Яҳудийлар нафақат Темур даврида яхши яшаган, балки барча мусулмонлар ҳукм қилган даврларда уларнинг ичида яхши яшаган эди. Мулоҳазаларимга кўра: Яҳудийлар самовий илмга эга бўлган халқ бўлгани учун, сургун бўлган даврларида кўчиб тарқалганда форслар ва мўғиллар каби халқларга йўлиқар экан, уларда яҳудийларга нисбатан самовий хабар, ваҳий илмлари, очиқ баёнатлар, айрим башоратлар йўқ бўлгани учун, яҳудийлар қолганлардан бир-неча қадам олдинда бўлиб режа туза олишга ва силлиқ муомала қилиб киришиб кетиш хусусиятга эга эди.(Aҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳинд, Юнон ва Форслар бу борада Турк, Варвар ва уларга ўхшаганлардан анча етишганроқ. Эътибор жиҳатдан маълумки китоби борлар китоби йўқ кишилардан комилроқ бўлади. Чунки ақлий, илоҳий ва бошқа йўлларнинг барча тўғри йўлида; аҳли китоблар шерик бўлган, улар пайғамбарлардан олган илмлар ва амаллар билан ажралиб қолди, бу нарса ахлоқ ва сиёсатларда очиқ билинган». («Мухтасар ал-Жавобус саҳиҳ лиман баддала динал Масиҳ», 13-14)) Форслар шиаликка берилган, илгари эса оташпараст, мўғиллар кўкка сиғинувчи эди ва иккала халқ ҳам урф ва қавмчиликка берилган жаҳолат аҳли бўлган, қолаверса ўз одатларига ўралашиб қолганлардан эди. Аввалги қисмларда Оссурийлар яҳудийларни енгиб қўйгандан кейин уларнинг китобидан давлат бошқарувида фойдаланганлари ҳақида ҳам айтиб ўтдик. Шу каби Чингизхон ҳам дунёни забт қилар экан ортидан хонлик-давлати бошқарилиши учун авлодларига «Ясоқ» номли китоб қолдирган эди. Унда асосан Таврот, Инжил, Қуръон ва ўзининг хоҳшига, мўғиллардаги одатларга кўра ёзилган қонуний моддалар бор эди. Шу каби Темур ҳам аҳли китоблардан фойдаланган эди, турк ва мўғилларни ўзи билан тенг кўргани учун уларни эзиб ўтди, форсларнинг қадимдан давлат қургани ва уларнинг тараққиётидан таъсирланган Темур улардаги маданият ва санъат каби ишларни ҳамда диний қарашда шиалик, мақбара қуруш каби тушунчаларни Мавароуннаҳрда ривожлантириш учун олиб келган. Бухоро ва Самарқандда яҳудийлар асосан хунармандлар бўлгани маълумдир, заргар, дурадгор, тери ошлаш, темирчилик ва ҳоказо...
Умар Шоҳирнинг "ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан
|