Маҳмудхўжа Беҳбудий. Туркистон (1913) | ||||
ТУРКИСТОН Туркистон Осиё васати ва ёинки Туронзаминдан иборат ва турк қавмининг мухталиф уруғлари ила маскун бўлуб, ҳол-ҳозирда Туркистони Русий ва Туркистони Чиний қисмлариға бўлунур. Туркистоннинг бир қисми Афғонистон ҳукуматининг тасарруфида бўлуб, Туркистон ёинки Чаҳор вилоят аталур. Қирғиз-Қозоқистон ва ёинки Арози саҳроия ҳам Туркистондан ҳисоб қилинодур. Аммо мунда ҳозирги тақсимоти сиёсияси юзасидан фақат Туркистони Русийни баён қилинадур. Туркистон музофотининг ҳудуди ғарбан Баҳри Ҳазар (Каспий) денгизи, шимолан Урол ерлари ва Арал денгизи ва аксарият Туркистоннинг Қирғиз-Қозоқистон қитъаи васиъяси, шарқан Туркистон Чини, жанубан Афғонистон ва Эрон мамлакатлариға муттасилдур. Бухоро ва Хива хонликлари ушбу ҳудудға дохил ва Туркистоннинг жанубий тарафинда воқеъ бўлуб, Бухоронинг ерлари Афғонистонға муттасилдур. Туркистон вилоятлиғи облустларға бўлунуб, вилоятлар санжоқ уездлардан ташкил топилиб, баҳор вилоятға ҳарбий волий (военной губернотир) мансуб бўлуб, ва бутун Туркистон музофотини бир бош волий генерал-губернотир идора этиб, маркази ҳукумат Тошканд шаҳридур. Туркистон музофотининг ҳозирги тақсимоти ушбудур:
Туркистонда халойиқдан юзда тўқсон бешдан зиёдаси мусулмон бўлуб, ҳар бир юз нафар одамдан тўрт нафар қадари насоро ва яҳудийдур. Туркистон халқини(нг) юқоридаги адади оздур. Орий, 1897 йилинда Русия ҳукумати амри ила умуми таҳрири нуфус бўлуб эди. Аммо бир тарафдан, рўйхатчи мирзоларни(нг) танбаллиги, дигар тарафдан мусулмонларни «Русия ҳукумати аскар оладур» ёинки «Жон бошидан солиқ оқча оладур» деб ҳақиқий ададни кўрсатмаганлари сабабли ҳисобни натижаси оз зоҳир бўлгандур. Болодаги рақамға бир сулс ва ақлан бир рабъ яна қўшмоқ керакдур. «Ойна» журнали, 1913 йил, 1-сон, 2—5-бетлар. |