Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Абдулҳамид Чўлпон. «Узун қулоқ бобо» тўғрисида (1923)
PDF Босма E-mail

БОШҚАРМАҒА ХАТ

«УЗУН ҚУЛОҚ БОБО» ТЎҒРИСИДА

Менинг «Узун қулоқ бобо» номлиқ 2 пардалик кулги асаримни оққа кўчуруб ўзбек труппасига топширмоқ шарти билан мазкур труппанинг энг муқтадир бир артисти олғон эди. Ҳозир шул асарнинг мазкур артист қўлида борлиғи шубҳалик бўлуб қолди. Эшитганимга кўра, бечора асарим Самарқанд санъат ҳаваскорларига «тортуқ» қилиниб, бериб юборилғон эмиш. Шунинг учун газета орқали эшитдирмакчи бўламанким, бутун ҳақ ва ҳуқуқ ўзимда бўлғон ул асар қайда бўлса ҳам босдирилса ёки саҳнага қўюлса, шунга алоқалик кишиларни ҳукмга тортғумдир.
________________

Бошқармага хат («Узунқулоқ бобо» тўғрисида) — Чўлпоннинг «Туркистон» газетаси таҳририятига йўллаган мазкур - хати 1923 йил 18 февралда эълон қилинган. Маълумки, Чўлпоннинг драматик асарлари салмоғи ўнга яқин бўлгани ҳолда, бизгача биргина «Ёрқиной»нинг матни, «Ҳужум» (В. Ян билан ҳамкорилкда) нинг режиссурасигина етиб келган. Мазкур хат Чўлпоннинг бизга маълум бўлмаган пъесаси ҳақида хабар берибгина қолмасдан, унинг йўқолиш сабабларини ҳам бирмунча ойдинлаштиради.

 
Баннер