Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Исҳоқхон Ибрат. Эски мактаблар хусусида (1907)
PDF Босма E-mail

ЭСКИ МАКТАБЛАР ХУСУСИДА[1]

Муаллим бечора азиз фарзандларимизни калтак, қамчи йўқ баҳонаси-ла беш-ўн саналар (5—10 йил) осмонга қаратуб, «алиф, бабазер, бебазер», деб шовқин қилдириб-қилдириб, бир ҳарф ҳам ўқув-ёзув билдирмайинча умрларини барбод қилиб ётмоқға тақвиятгина бўладур. Болаларни эски мактаблар ила жамоаларға тақсим қилиб, келиш-кетиш, калтак ва қамчи масъалаларин ислоҳ қилмоқда албатта лозимдур. Лекин ўқулажак китоблар — мазкур эски китоблар, ўқулажак домлаларида — эски домлалари, мактабларида — эски ҳашарот уялари бўлдуқинда бу масъалалар минг маротабалар ислоҳ этилса-да, бекор, беҳудадур.

Агар виждон, инсоф ила муҳокама қилсак, таваққуфсиз ва тараддудсиз эски мактабларимизни асосларидан йиқиб, жойларига тартиб ва интизом билган янги усул домлаларнинг ҳимоясида бўлган мактаблар вазҳ этмаки лозимдур. Эски мактабдорларимизнида деҳқончилик ҳунарларига саҳв этмак мувофиқи ҳақиқатдур. Бу сўзум жаноби муаллимларга — эски ва янги домлаларимизга охирги сўзум.

Мен ўзум ҳам ўзумға қарашлик ўнта-ўн бешта болаларни эски мактабда ҳеч баҳра топмай, беҳуда юрдуқларина жоним ачиб, Қозон тарафинда бир муаллим жалб эдуб, мактаб қилиб вердим. Мактабнинг кушодиға уч ой бўлгани йўқ. Йигирмадан зиёда кичик болалар «алиф нима?» деган саволина «калтак» деб жавоб берувчилар тамом саводи чиқиб, ҳар нарсани ёзадурғон бўлдилар. Тўрт-беш ва етти-саккиз саналар Қўқонға юруб, ҳеч нарса билмаган муллабачалар битамомиҳи арабий муколамаға қодир бўлиб, ҳар бир китобларни мутолаа этадургон бўлдилар. Шул сабабдин биз кўзумиз ила тажриба қилиб, бул ўқутишга тамом ихлос қилдик. Агар Русия илмларини билмак даркор бўлган ҳолда, ўшал мактабларда Русия муаллимларидин сақлаб, бирор дарс Русия илм ва забонидан таълим берилган ҳолда анча нафъ олур эдилар.


Туркистон вилоятининг газети, 1907 йил, №72


[1] 1907 йили «Туркистон вилоятининг газети»да эски мактаблар тарафдори Мулла Ҳусанхўжа эшон билан Исҳоқхон Ибрат ўртасида кескин мунозара бўлиб ўтади. Мулла Ҳусанхўжа домла эски мактабларни енгил-елпи ислоҳ қилиш шиори билан чиқади, Ибрат эса эски мактабларни тубдан ўзгартириш, улар ўрнида замон талабларига жавоб берадиган мактаблар очиш тарафдори бўлади. Шу муносабат билан Ибрат 1907 йилда Мунаввар қорининг таклифига биноан Тошкентга келади, унинг мактабидаги битириш имтиҳонларида қатнашади, олган таассуротларини мақолада баён этади.

 
Баннер