Бенито Муссолини — Италияни 1922 йилдан 1943 йилгача бошқарган диктатор, итальянча «дуче» (етакчи) лақаби билан танилган. У Италия фашизмнинг асосчиларидан бири бўлиб, мамлакатни якка партияли полиция давлатига айлантирди. Унинг расмий унвони: «Ҳукумат раҳбари, фашизм етакчиси ва империя асосчиси, Олий Жаноб Бенито Муссолини».
Ёшлиги ва хулқи Муссолинининг қатъият ва золимона табиати болалигидан маълум эди. Мактабда у кўпинча шерикларини бошқаришга ҳаракат қилган, шафқатсизлиги ва жанггарилиги билан ажралган. Биринчи ўқув йилида у ёши каттароқ бир ўқувчини пичоқ билан яралаб, бошқа мактабга ўтказилди.
Сиёсий фаолияти Муссолини ўз сиёсий фаолиятини Италияни қайта тиклаш учун «қатъий ва кучли раҳбар» кераклигини таъкидлаш билан бошлади. У «Италия кураш иттифоқи»ни ташкил қилди, бу ташкилот кейинчалик Миллий фашистик партияга айланди. 1922 йилда уни Италия бош вазири этиб тайинлашди.
У диктатор сифатида асосан италияликларнинг онгини бўйсундиришга эътибор қаратди. Оммавий ахборот воситалари қатъий назорат қилинар ва фашизмни «йигирманчи асрнинг энг яхши доктринаси» сифатида тарғиб қилар эди.
Қизиқишлари ва хусусиятлари Муссолини спортни, айниқса учувчиликни яхши кўрарди ва у «Италия империясининг биринчи учувчиси» унвонига эга бўлган. Шунингдек, у суевер (иримчи) бўлиб, орқа-қуйшиқ одамлар, ногиронлар ва очиқ зонтиклардан қўрқарди. У кичик Санкт-Антоний ҳайкалчасини доимо ўз чўнтагида олиб юрарди. Ладон ва эфир ҳиди уни ўзига келтириб қўйиши мумкин эди, қон ёки жасад кўришдан эса унинг кўнгли айниб кетарди.
Муссолини митингларда минглаб одамларни илҳомлантира олган бўлса-да, шахсий мулоқотларда у шунчалик ҳам ёқимли эмасди. У камдан-кам кийим алмаштирар ва ваннага киришни ёмон кўрарди.
Муҳаббат ва ўлим Унинг муҳаббат муносабатлари ҳам машҳур бўлган, асосий шериги ва биографи Маргарита Царфатти бўлган. Бироқ, у немис партизанлари томонидан ўзининг бошқа муҳаббати Кларетта Петаччи билан бирга ўлдирилган. Унинг жасади Миланда бензоколонкага осилган, кейин эса канализацияга ташланган. Топилганидан сўнг жасади бир муддат бевасита дафн қилинмаган, кейинчалик ўз она юрти Предаппиодаги оилавий криптага кўмилиб, бугунгача у ерда сақланмоқда.
Муссолинининг тасвири кино ва маданиятда Муссолинининг ҳаётига кўплаб фильмлар бағишланган. 2011 йилда «Етакчи жасади» ҳужжатли фильми унинг ўлимидан кейинги воқеаларни тасвирлаган. Шунингдек, «Унинг исми Бенито эди» фильмида уни Антонио Бандерас ижро этган, Дзеферелли эса «Муссолини билан чой» фильмини суратга олган.
Абу Муслим
|