Ким Ир Сен (1912-1994) |
Муаллиф:
24.11.2024 11:02 |
|
|
|
|
Коммунистик Шимолий Кореянинг асосчиси ва яна бир диктатор. Тоталитар жамият қурилиши унга 2 миллион инсоннинг ҳаётига тушган. Ким Ир Сен Корея давлат идеологияси — чучхе асосчиси. Корея Меҳнат партиясининг Бош котиби. Унинг расмий унвони — «Буюк етакчи дўст Ким Ир Сен». Вафотидан сўнг у «Кореянинг абадий президенти» деб эълон қилинган.
Унинг биографияси кўплаб афсоналар ва ривоятлар билан қопланган бўлиб, ҳақиқатни уйдирмадан ажратиш қийин. У туғилган пайтда осмонда икки қаватли камалак ва ёрқин юлдуз пайдо бўлган, деган гаплар бор. 1994 йил 8 июлда юрак хуружидан вафоти уч кунлик мотамга сабаб бўлган. «Абадий президент» учун махсус мавзолей қурилган бўлиб, у Ленин мавзолеини эслатади.
Унинг бошқаруви даврида худди шундай шахсга сиғиниш режими ўрнатилган. Унга нисбатан берилган унвонлар орасида шулар бор: Партиянинг маркази, Ватанни бирлаштириш кафолати, Халқ отаси, XXI асрнинг йўл кўрсатувчи юлдузи, Севимли етакчи, Миллат қуёши, Чучхенинг ёрқин қуёши ва бошқалар. Корейсларнинг Ким Ир Сенга бўлган ҳурмати диний эътиқодга тенглаштирилади.
Абу Муслим
|