Подшоҳ ҳафтада икки кун зулм кўрганларни қабул қилиб, золимларнинг додини бериб, жазолаб ва раият сўзларини бевосита эшитиб бориши керак. Муҳим бўлган аризаларни қабул қилиб, ҳар бирига жавоб бериши лозим. Агарда, «подшоҳ додхоҳларни олдига чақириб, ҳафтада икки маротаба уларнинг сўзларини эшитади ва золимларнинг жазосини беради», деган хабар мамлакатга тарқалса, унда золимлар қилмишларининг оқибатини ўйлаб, қўрқиб бедодлик қилмайдилар.
Ҳикоят
Олдин ўтган кишиларнинг китобларидан шуни ўқиб билдимки, Ажам шоҳлари бир дўкон ясаб, уни отга юклаб саҳрога олиб борарканлар, токи ўша жойда йиғилган мазлумларни кўриб, ҳар бирининг арзини эшитиб олиш мумкин Аллоҳ таоло неъматлари қадрини подшоҳларнинг бўлсин. Бунинг сабаби шу эдики, агарда подшоҳ бирор жойда ўтириб қолса, у ерда даҳлиз, долон, эшик ва парда пайдо бўлади. Ғаразли кишилар ва ситамгарлар шундан фойдаланиб, зулм чекаётганларни подшоҳ олдига қўймайдилар.
Ҳикоят
Эшитдимки, шоҳлардан бирининг қулоғи оғир экан. У, «тилмочлик қиладиганлар мазлумлар сўзини менга тўғри етказмайди ва уларнинг ҳолини билмай, ишларига мувофиқ келмайдиган бирон буйруқ бериб қўйишим мумкин», деб ўйлаб қолади. Ана шунда у зулм кўрган кишилар қизил кийим кийсин, бошқа ҳеч ким бундай рангдаги кийим киймасин, токи мен уни таниб олай, деб буйруқ берибди. Бу шоҳ бир филга ўтириб, саҳрода юрганида тўхтаб, қизил кийганларни олдига чақиртириб оларкан. Улар ҳам баланд овозда ўз аҳволларини айтиб берарканлар ва подшоҳ уларга жавоб қайтараркан. Ўша замонда бундай эҳтиёткорлик шоҳ учун бирор-бир нарса қоронғи қолмаслиги учун қилинаркан.
Ҳикоят
Сомонийлар ўртасида энг одил амир Исмоил ибн Аҳмад деган киши бўлган. Унинг яхши фазилатлари кўп экан. Аллоҳ таолога қаттиқ эътиқодда бўлган бу дарвештабиат кишининг ҳаёти тўғрисида кўп нарса ёзилган. Исмоил Бухорода турарди ва Хуросону Ироқ, Мовароуннаҳр унинг отаси қўлида эди. Яъқуб Лайс Сийистонда унга қарши бош кўтаради ва у Сийистонни Хуросонга қўшиб, Хуросонни ҳам ўзига тобе қилади Ироқни ҳам олади. Доийлар уни алдаб, исмоилия мазҳабига киритадилар ва у халифага қасд қилиб, қарши чиқади. Хуросон ва Ироқ лашкарини йиғиб, Бағдодга юриш бошлаб, халифани ҳалок қилгач, аббосийларни йўқ этиш учун ҳаракатга киришади. Халифа Яъқубнинг Бағдодни олишга майл қилганини эшитади. Элчи юбортириб айттиради:
Бағдодда сенинг қиладиган ишинг йўқ. Ҳокимиятни қўлингда ушлаб туриб, ҳалиям Қўҳистон, Ироқу Ҳуросонни талаб қилаяпсан. Бирор-бир ихтилоф ва даъвогарлик бўлмаслиги учун .бу йўлингдан қайт У бу гапларга бўйсунмай дебди.
Менинг орзуим албатта саройингга бориб, хизмат расм- -русумини жойига қўйиб, аҳдимни тоза қилиб келиш, шуни қилмасам, қайтмайман.
Халифа кўп элчилар юбортириб, шу жавобни олаверди. Шу сабабли ундан шубҳалана бошлади. Катталарни чақириб айтди:
Менинг сезишимча, Яъқуб ибн Лайс итоат этишдан бош тортаяпти ва хиёнат билан бу томонга келаяпти. Биз унга саройга келгин, деб фармон бермаганмиз. Мен унга қайтиб кетишни буюрсам ҳам ўз билганидан қолмаяпти. Ҳар ҳолда дилида қандайдир хиёнат яширинган. Уйлашимча, у ботинийлар қўл остига ўтган. Бу ерга келмагунича буни билдира олмаяпти. Эҳтиёт бўлиш керак, ғофил қолишимиз мумкин эмас. Бу ишнинг чораси қандай экан?
Шундай хулосага келадилар: Халифа шаҳардан саҳрога чиқиб, нузул этсин ва Бағдоднинг каттаю кичиклари билан қўшинлар жойини тайёрласин. Агарда Яъқуб Лайс келиб қолса, халифанинг саҳрода қўшин билан турганини кўриб, фикридан қайтиши мумкин ва унинг хиёнати амир ал-мумининга маълум бўлади. Одамлар лашкаргоҳда бир-бирлари билан борди-келди қиладилар. Агарда қўзғолон кўтарилса, Хуросону Ироқ бошлиқлари хоҳишлари ва розиликлари билан бўлади. Агарда исён кўтарилса, шу хиёнатларини маълум қиладилар. Биз унинг қўшинига қарши чиқамиз ва агар унга бас келолмасак, жанг қилмасак, ҳамма томонга йўл очиқ бўлади ва асирликка тушмай, бошқа бирор-бир жойга борамиз.
Бу сўзлар ва бу илож амир ал-мумининга маъқул тушади. Шундай ҳам қиладилар. Бу, амир ал-муминин Ал-Мўътамад алаллоҳ эди. Яъқуб Лайс етиб келиб, халифа лашкаргоҳи қаршисига тушади. Икки лашкар аралашиб кетади. Эртаси куни исён кўтариб, халифа олдига одам юбортириб айттиради: Бағдодни топшир ва қайси томонга хоҳласанг, кет Халифа икки ой муддат сўрайди. Лекин у вақт бермайди. Қоронғи тушади. Халифа унинг қўшини амирларига одамларини махфий юбортириб, у (Яъқуб) очиқ исён кўтариб, шиалар тарафига ўтмоқчи, бизнинг хонадонимизни йўқотиш учун келиб, ўрнимизга душманимизни қўймоқчи деб маълумот беради. Сизлар ҳам унинг томонидамисизлар ёки йўқми? Бир гуруҳ айтадики, биз бу жоҳу ҳашаматни унинг давлатидан топганмиз. У нима қилса, биз ҳам шунга шерикмиз. Аммо кўплари айтадиларки, амир ал-мўминин айтаётган бу ҳолатдан бехабармиз ва биз у амир ал-мўмининга қаршилик қилмайди деб ўйлаяпмиз. Агарда у шундай қаршилик кўрсатмоқчи бўлса, биз розилик бермаймиз. Мулоқот қилиш куни сен билан бўламиз, .жангда сенинг томонингга ўтамиз ва сенга ёрдам берамиз Булар Хуросон амирлари эди.
Халифа (Мўътамад) Яъқуб лашкари бошлиқларидан шундай жавобни эшитиб, шод бўлади. Эртаси куни довюрак бўлиб, Яъқуб Лайсга хабар юборади: энди хиёнат ва неъмат кофирлигини ошкор қилдинг, қаршиликка эришдинг. Уртамизда энди қилич бор ва менинг лашкарим кам ва сеники кўп бўлса ҳам, парвойим йўқ. Ҳаққ таоло ҳаққа ғалаба беради, ҳақиқат .эса мен биландир ва сен билан бўлган қўшин меникидир У қўшинга қуролланишни буюради. Жанговор ноғоралар чалиниб, қўшин саҳрода сафланади.
Яъқуб Лайс ҳам халифанинг бу мазмундаги хабарини эшитиб: «Уз муродимга етдим»,- дейди. У ҳам буюради, ноғора чалиб, қўшинни олиб, катта дабдаба билан саҳрога чиқиб, сафланадилар. Лашкар қалбида бир тарафда халифа, бир тарафда Яъқуб турарди. Халифа овози баланд бир кишини :сафдан чиқариб, шундай дейишни буюради маъшар ал-муслимин! Билиб қўйингларки, Яъқуб осий , Е -бўлган. У аббосийларни йўқ қилиб, ўрнига улар душманларини Жамиддиядан олиб келиб, халифа қилиб қўйиб, бидъатни ошкор қилиш учун келган. Кимки Аллоҳ расули бўлган халифага қаршилик қилса, Аллоҳ расулига хилоф иш қилгандек бўлади. Кимки расулга итоатдан бош тортса, Худои таоло итоатидан чиққандек бўлади ва мусулмонлик доирасидан чиқади. Худои таоло ўзи нозил қилган китобида айтадики, «Атиъуллоҳа ва атиъуррасула ва увлил амри минкум», яъни «Аллоҳга, расулига «ва сизларга амрлари бўлган кишиларга итоат қилинглар. Сизлардан ким жаннатни дўзахдан афзал деб билса, ҳақиқатни тан олса, ботилдан қайтса, бизнинг душманимиз билан эмас, биз билан бўлади.
Яъқуб лашкари бу нидони эшитади ва Хуросон амирлари халифа томонига ўтиб, шундай дейдилар:
Биз ҳукму фармон ва итоат билан сеннинг хизматингга келиш фикрини қилдик. Энди исён маълум бўлганидан кейии биз сен биланмиз ва танамизда жонимиз борича сен учун жанг қиламиз.
Халифа кучли бўлиб, ҳамлага ўтиш учун буйруқ беради. Биринчи ҳужум билан Яъқуб Лайсни мағлуб этадилар ва у қочиб Хузистон томонга кетади. Хазинаю давлатини талон-торож қиладилар. Бутун қўшин Яъқубдан товонгар бўлди У Хузистонга етиб келиб, ҳар томонга одам юбортириб, тарафдорларини чақиртира бошлайди. Хуросону Ироқ хазиналаридан дирҳаму динор олиб келишга одамларини юборади. Халифа унинг Хузистондан жой олганини эшитиб, тезлик билан элчи ва хат юбортириб айтади: Бизга сенинг соддалигинг аён бўлди. Душман сўзларига» кириб мағрур бўлибсан, ишнинг оқибатини кўрдингми? Қара, Эзид, таоло ўзи сенга қандайлигини кўрсатди сенинг ва лашкаринг ҳаракатини зое қилди, бизнинг хонадонимизни сақлади. Бу сенинг хатоинг эди. Энди биламанки, ҳушёр бўлиб, қилган ишингдан пушаймон ебсан. Хуросону Ироқ амирлигига сендан лойиқроқ киши йўқ ва биз ҳам унга даъво қилмасмиз. Сенга лутфимиз зиёда ва биз ёқимли ишларингни назарда тутиб гуноҳингни кечдик. Даҳшатли ишларни қилмагансан, деб ҳисоблаймиз. Сен ҳам ўтганга салавот деб тезлик билан Хуросон ва Ироққа бор ва вилоят ишлари билан машғул бўл Халифа номасини ўқиб, Яъқубнинг кўнгли юмшамайди, у қилган амалидан пушаймон бўлмади. Олдига бир товоқда кўкат, пиёз ва балиқ олиб келишларини буюрди. Расулни ҳам ҳузурига чақиртириб келтирибди. У элчига қараб дебди Бориб халифага айт, мен бир мисгар (саффор) кишиман ва -отамдан шу касбни ўрганганман. Менинг овқатим буғдой нонию балиқ, пиёзу кўкатдир ва бу подшоҳлигу хазиналарни айёрлик билан олганман ва мардлик билан қўлга киритганман. Булар отамдан мерос қолмаган ва буни сен ҳам менга бермагансан. То сенинг бошингни ҳадя учун олмагунимча, авлодингни сўйиб ташламагунимча тинч туролмайман. Шу айтганларимни амалга ошираман ёки қайта буғдой нонию, балиғу пиёз ва кўкат атрофига ўтираман.
У халифа элчисини кузатиб қўяди. Халифа яна қанча элчи ва хат юбормасин, у яна шу айтган сўзларидан қайтмайди. Қўшинини ташлаб, Бағдод тарафга йўл олади. Уч манзил йўл босиб ўтганларида у қуланж касалига мубтало бўлиб, аҳволи ночорлашади. Бу дарддан қутула олмаслигини сезади, унинг акаси Амру Лайс орқага, Хуросонга қайтиб келиб, подшоҳлик қилади. Халифага итоатда бўлади. Лашкар ва раият Яъқубдан кўра Амруни яхши кўрарди. Амру ато ва саховатда жуда ҳам машҳур, сиёсатда ҳушёр ва мурувватли эди. Ҳиммати шу даражада эдики, унинг ошхонасида кунига тўрт юз туя сўярдилар.
Бошқа нарсаларини ҳам шундан қиёс қилса бўларди. Аммо халифа гарчи Амру бундай эътиқодда бўлмаса ҳам, акаси йўлига кирар, деб ўйларди. У кетма-кет Бухорога амир Исмоил ибн Аҳмад олдига одам юбориб айтдирадики: «Амруга қарши юриш қил, мулкини қўлидан тортиб ол, сенинг Хуросону Ироқ амирлигида ҳаққинг бор, чунки кўп йиллар давомида бу мулк оталаринг қўлида эди. Булар ҳокимиятни зўравонлик қилиб олганлар. Ҳақиқий ҳоким ўзингсан, иккинчидан, сенинг фазилатларинг яхши, учинчидан, менинг розилигим сен томонда. Мен шу нарсага ишонаманки, Худойи таоло сенга ғалаба, зафар «ато қилади, қўшиннинг камлигига қарама Халифа сўзлари амир Исмоил ибн Аҳмадга таъсир этади ва у Амру Лайсга қарши боришга қарор қилади. Жайҳундан ўтаркан, ҳамма лашкарини йиғиб, санаб кўрса, ўн минг кишидан иборат экан. Кўп аскарларининг ёғочдан жабдуқлари бор эди, ҳар ўн кишидан бири қалқонга, ҳар йигирма кишидан бири совутга, ҳар эллик кишидан бири найзага эга эди. Бир киши улов-отсизликдан совутига фитрок (чилбур, арқон) бойлаган .эди. Шундай лашкар билан Жайҳундан ўтиб, Марвга келади Амру Лайсга хабар беришадики, Исмоил ибн Аҳмад Жайҳундан ўтиб, Марв шаҳрига келди. Марв шаҳри ҳокими эса қочиб кетиб, мулкини талаб қиляпти. Уша пайтда Амру Лайс етмиш минг қуролланган лашкар билан Нишопурда эди, у лашкари билан Балхга қараб юради. Бир-бирларига қарши келаверадилар. Шундай тўқнашув бўладики, мағлуб бўлган Амру Лайснинг бутун бошли етмиш минг суворийси қочиб кетади. Бирор киши ярадор ҳам бўлмайди, тўққиз киши асир тушади. Шулар орасида Амру Лайс ҳам бор эди. Уларни Исмоилнинг олдига олиб бориб, қоровулларга топширишади Дунё ажойиботларидан шу ҳодиса ажиброқдир. Намози аср ўқилганидан сўнг Амру Лайс фаррошларидан бўлмиш бир кишининг кўзи унга тушиб, раҳми келиб, олдига боради. Амру унга дейди: Шу кечаси мен билан қол, жуда ҳам ёлғизман. - Кейин яна -қўшиб қўяди: Бу одамлар олдида бирор-бир овқатдан дарак ҳам бўлмади, -ейишга бирон нарсанинг иложини қилсангчи, мен очман Фаррош бир ман гўшт топиб, аскарлардан вақтинчалик қозон сўраб олади. У ёққа, бу ёққа югуриб, тезак теради, кесаклардан ўчоқ қуради. Гўштни қозонга ташлаб, бироз туз топиб келишга кетади. Шу маҳал бир ит келиб, қозонга тумшуғини тиқиб, бир суякни тортиб олмоқчи бўлади. Оғзи куйиб, бошини кўтарганида қозоннинг халқаси бўйнига илиниб қолади, унинг иссиқлигига чидай олмаган ит қозонни ҳам кўтара қочади. Амру Лайс буни кўриб, қоровулларга дейди: Ибрат олинглар, мен шундай одамманки, эрталаб -ошхонамда тўрт юз туя сўйилган эди, кечқурун эса бир ит овқатимни кўтариб қочаяпти. Дейди: «Кунту асбаҳа амиран ва амсайа асиран», яъни .««Эрталаб амир эдиму кечқурун асир бўлдим. Бу ҳол жаҳон ажойиботларидан биридир. Амру Лайс асир тушганида амир Исмоил ўз лашкари бошлиқларига ва буюкларига қараб дейди: Бу ғалабани менга Аллоҳ таоло берди ва шу неъматга Аллоҳ -.азза ва жалладан бошқа ҳеч ким қўл уролмайди. Сўнгра дейди: Билиб қўйинглар, бу Амру Лайс бир буюк ҳиммат эгаси, ҳотамтойдек сахий, қудратли, ишлари тадбирли, иродаси кучли, дастурхони очиқ кишидир. Менинг фикрим шундай унга зарар етказмасликка ҳаракат қиламан, токи у шу асирликдан халос бўлсин. Катталар: «Амирнинг фикри тўғри, нимаики маслаҳат бўлса, буюринг»,- деб жавоб бердилар. Амру Лайсга одам юбориб: «Хотиржам бўл, мен йўлини топиб, жонингни халифадан сўраб оламан, - дейди. - Ҳатто, ҳамма хазинамга алмашиб бўлса ҳам сенинг жонингга бирор зарар етказдирмайман, қолган умрингни саломат (ва тинч) ўтказасан. Амру Лайс буни эшитиб: «Мен биламан, бу асирликдан озод бўла олмайман, аммо сен Исмоилсан, бирор-бир ишонарли кишингни олдимга юбор, айтадиган гапим бор, мендан эшитиб сенга етказади», дейди. Уша киши қайтиб келиб, ундан эшитганларини амир Исмоилга гапириб беради. Тезда бир ишончли кишини юборади. Амру Лайс вакилга ушбуни баён қилади: Сен Исмоилга бориб шундай дегин: «Мени сен мағлуб қилган эмассан, балки амир ал-муминин ўз яхши диёнати ва хислати билан ҳамда соф эътиқоди ва ғазаби билан мағлуб қилди. Ва бу мамлакатни Худойи таоло мендан олди ва сенга берди. Сен шу яхшиликка лойиқ ва сазоворсан, мен Худойи таолога итоат қиламан ва сенга фақат яхшилик тилайман. Сен бу мулкни энди олдинг, аммо хазина ва истизҳор (озиқ овқат) инг йўқ. Менда ва акамда ганжу хазиналар кўп, шуларнинг рўйхати менда эди ва ҳаммасини сенга тақдим қилдим, токи сен мустазҳару қудратли бўлиб лашкарларни таъмин қиларсан У хазиналар калитини ҳам Амир Исмоилга юборади. Ишончли вакил келиб эшитганларини айтиб бераркан, хазиналар рўйхатини амир Исмоил олдига қўяди. Амир Исмоил ўз яқинларига қараб дейди: Бу Амру Лайс зийраклигидан бошқа доноларни ҳам домига тортмоқчи бўлади. Хазиналар рўйхатини олиб, уни ишончли вакил олдига ташлайди: Буни ўзига қайтар ва айт, шартаки ва ўткир бўлганинг учун ҳамманинг бошидан сакраб ўтмоқчисан. Оталаринг бир рўйгар (мисгар) бўлса, сенга ва акангга хазина қаердан келарди. Сизларга у рўйгарчиликни ўргатди. Осмоний тасодиф туфайли мулкни зўравонлик билан олдингиз. Бу хазинаю дирҳам ва динорларнинг ҳаммасини одамларга зулм қилиб, ноҳақ йўллар билан қўлга киритгансиз. Буларнинг бари қари кишилару ғарибларнинг моли, етиму заифлар ҳақидир. Шуларнинг жавобини Худойи таоло олдида ўзларингиз беришингиз керак. Сен маккорсан ва шу зулмларни менинг бўйнимга қўймоқчисан. Эрта қиёматда сизлардан мол товонини сўрасалар, нимаики бўлса Исмоилга бердик ва ундан талаб қилинглар, деб жавоб берасизлар. Менинг душман учун жавоб беришга тоқатим Диёнат ва Худодан қўрқиб у хазинани қабул қилмабди ва қайтариб Амру Лайсга берибди ва бундан мағрур бўлмабди. Ҳозирги замон амирлари шундайки, ҳаром динорларга парво қилмайдилар, ҳақиқатни беҳуда нарсага чиқарадилар, иш оқибатини ўйламайдилар. Исмоилда шундай одат бор экан: қаттиқ совуқли кунларда, қор ёки ёмғир ёғса ҳам ёлғиз ўзи майдонга чиқиб, пешин намози вақтигача отга миниб турар экан ва айтарканки, бирор мазлум киши ҳожати бўлиб саройга келсаю, турар жойи бўлмаса, қор ва совуқда бизни ичкарида кўрса, биз билан кўришиши қийин бўлади. Биз кутиб турганимизни кўрса, келиб ишини ҳал қилиб, саломат қайтади. Шунга ўхшаган ҳикоятларни айтиб бериб, авлодлар учун сақлаб келганлар.
|