Ҳозир ғалати туюлади, лекин бир пайтлар Совет Россиясининг асосчиси Владимир Ульянов (Ленин) мусулмонларни биродарлар деб атаган ва уларга "эътиқод ва урф-одатларини" сақлашга ваъда берган.
Ҳозир ғалати туюлади, лекин бир пайтлар Совет Россиясининг асосчиси Владимир Ульянов (Ленин) мусулмонларни биродарлар деб атаган ва уларга "эътиқод ва урф-одатларини" сақлашга ваъда берган. СССРда диний маросимларни бажариш маъқулланмасди, аммо бундай вазият бирдан шаклланмаган. Ҳаммаси бошқача бошланган. 1917 йил 20 ноябрда Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси Владимир Ленин ва Миллий ишлар бўйича Халқ комиссари Иосиф Жугашвили (Сталин) томонидан имзоланган ҳужжат нашр этилди, унда мусулмонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари "инқилобнинг бор қудрати" билан ҳимояланган. "Россия ва Шарқнинг меҳнаткаш мусулмонларига мурожаат" большевикларнинг етакчи газеталарида чоп этилди ҳамда араб ва Озарбайжон тилларига таржима қилинди. "Ўртоқлар! Биродарлар!"икки раҳнамо ўз мурожаатини шундай бошлаган. "Россия мусулмонлари, Волга бўйи ва Қрим татарлари, Сибир ва Туркистон қирғизлари ва сартлари, Кавказорти турклари ва татарлари, Кавказ чеченлари ва тоғлик халқлари, масжидлари ва ибодатхоналари вайрон қилинган, эътиқодлари ва урф-одатлари Россиянинг подшоҳлари ва золимлари томонидан оёқ ости қилинганларнинг барчаси! Бундан буён сизнинг эътиқод ва урф-одатларингиз, миллий ва маданий муассасаларингиз эркин ва дахлсиз деб эълон қилинади. Миллий ҳаётингизни эркин ва тўсиқларсиз тартибга солинг. Сиз бунга ҳақлисиз. Билингки, Сизнинг ҳуқуқларингиз, худди Россиянинг барча халқлари ҳуқуқлари каби, инқилоб ва унинг органларининг бор қудрати, ишчилар, аскарлар ва деҳқонлар депутатлари Советлари томонидан ҳимоя қилинади", - дейилганди инқилоб ва инқилобий ҳукуматни қўллаб-қувватлаш сўралган мактубда. Бундан ташқари, мусулмонларнинг маълум бир қисмининг хайрихоҳлигини қўлга киритиш учун Ленин ва Сталин унга кўра Биринчи жаҳон урушидан кейин Константинопол (ҳозирги Истанбул) Россия империяси назорати остига ўтиши керак бўлган махфий Англия-Франция-Россия шартномаси йиртиб ташлангани ва йўқ қилингани, шаҳарнинг ўзи "мусулмон қўлида қолиши керак"лигини эълон қилди. Худди шу нарса Форс (Эрон) ҳақида ҳам айтилган бўлиб, уни бўлиб ташлаш ҳақидаги шартномани большевиклар йўқ қилинган деб айтишган ва "форсларга ўз тақдирларини эркин белгилаш ҳуқуқи кафолатланади" деб ваъда қилишган. "Шарқ мусулмонлари, форслар ва турклар, араблар ва ҳиндлар, уларнинг боши ва мол-мулки, озодлиги ва ватанлари юзлаб йиллар давомида Европанинг очкўз йиртқичлари томонидан савдо қилиб келганларнинг ҳаммаси, уларнинг мамлакатларини уруш бошлаган қароқчилар бўлиб олмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси. Биз ағдарилган подшоҳнинг Константинополни эгаллаш бўйича ағдарилган Керенский томонидан тасдиқланган махфий келишувлари энди йиртиб ташлангани ва йўқ қилинганлигини эълон қиламиз. Россия республикаси ва унинг ҳукумати, Халқ Комиссарлари Совети бегона ерларни босиб олишга қарши. Константинопол мусулмонлар қўлида қолиши керак. Биз Форсни бўлиш тўғрисидаги шартнома йиртиб ташлангани, йўқ қилинганлигини эълон қиламиз. Ҳарбий ҳаракатлар тўхташи билан қўшинлар Форсдан олиб чиқилади ва форсларга ўз тақдирини эркин белгилаш ҳуқуқи берилади. Биз Туркияни бўлиш ва ундан Арманистонни "олиб қўйиш" тўғрисидаги битим йиртиб ташлангани ва йўқ қилинганлигини эълон қиламиз. Ҳарбий ҳаракатлар тўхташи билан арманларга сиёсий тақдирини эркин белгилаш ҳуқуқи берилади. Қуллик сизни Россиядан ва унинг инқилобий ҳукуматидан эмас, балки Европа империализмининг йиртқичларидан, мамлакатларингизнинг бўлиниши учун ҳозирги уруш олиб бораётганлардан, ватанингизни таланган ва шилинган "мустамлака"сига айлантирганлардан кутмоқда». Шундай қилиб, Совет давлатининг асосчилари унинг шаклланишининг бошида мусулмонларга "масжидлар ва намозхоналарни вайрон қилган, эътиқод ва урф-одатларни оёқ ости қилган Россия қиролларига" қарши туриб, дин эркинлигини ваъда қилдилар. "Сиз ўз мамлакатингизнинг хўжайини бўлишингиз керак! Сиз ўз ҳаётингизни ўзингизнинг суратингиз ва ўхшашлигингизда тартибга солишингиз керак. Бунга ҳаққингиз бор, чунки тақдирингиз ўз қўлингизда... Ўртоқлар! Биродарлар! Биз ҳалол демократик дунё сари қатъий ва шахдам қадамлар билан кетяпмиз. Биз ўз байроқларимиз билан дунёнинг мазлум халқларига озодлик олиб келамиз", деб ёзади Ленин ва Сталин ўз мурожаатларида, бунга жавобан Россия ва Шарқ мусулмонларидан "ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш" кутадилар. 1917 йил 22 ноябрда матбуотда, "Правда", "Газета", "Известия" ва "Собрание Узаконений" саҳифаларида "Россия ва Шарқнинг меҳнаткаш мусулмонларига мурожаат" эълон қилинди. Қизиғи шундаки, "Правда" ва "Известия" да мурожаат остида Иосиф Сталиннинг имзоси биринчи бўлиб, "Газета" ва "Собрание Узаконений" да, аксинча, Владимир Ленин номи биринчи ва фақат кейин – Сталин келган.
РОБЕРТ КУРБАНОВ Абу Муслим таржимаси |