Дуғлат |
Муаллиф:
01.10.2023 20:42 |
|
|
|
|
Дуғлат — қад. туркий қавмлардан бири. Булар 13-а. да Чиғатой улусининг шарқий минтақаларида яшовчи етакчи қабилалардан бўлган. Дуғлатлар Шарқий Туркистонда, Иссиқкўлнинг жан. да, Фарғона водийсининг шим. р-нларида кўчиб юрганлар. Асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Мўғулистон давлатига итоат қилмаган Дуғлатлар ўз мустақилликлари учун бетиним курашиб, 1427 — 28 й. ларда Қашқарни эгаллайди ва бу вилоятни то 16-а. нинг 1-чорагигача мустақил идора қилади. Заҳириддин Муҳаммад Бобурштт онаси Қутлуғ Нигор хоним ва «Тарихий Рашидий» муаллифи Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлатдан бўлганлар. 15—16-а. лар давомида Дуғлатлар бир қанча гуруҳларга бўлиниб кетган. Улар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қоратегин ва Ҳисор вилоятларига келиб жойлашган. Дуғлатлар ҳозирда ўзбек, қозоқ ва қирғиз халқлари таркибига сингиб кетган.
|