Яғмо |
Муаллиф:
30.09.2023 19:03 |
|
|
|
|
ЯҒМО — туркий қабилалардан бири.
9-аср 1-ярмида Яғмолар уйғурлар таркибида бўлган. 840 йил уйғурлар қирғизлар билан бўлган урушда енгилгач, улардан 15 уруғ ажралиб қарлуқлар ҳимояси остига ўтган. «Яғмо» — 15 уруғ бирлашмасининг туркийча номи. 10-аср бошида Яғмо ларнинг катта бир қисми Қашқарга — Тяньшаннинг жан. шарқий ён бағирларига, Норин дарёсининг юқори оқимидаги ҳудудларга кўчиб келиб, ўтроқлашган. Яғмолар қорахонийлар давлатини барпо этишда қарлуқ, чигил, халаж каби қабилалар билан бир қаторда фаол қатнашган. Яғмо ларнинг асосий қисми 11-асрнинг 1-ярмида қорахонийлар қўшини таркибида Мовароуннаҳрга келиб жойлашган ва кейинчалик ерли халқлар билан аралашиб, ўз этник номларини унутганлар. |