Саналар
28.01.2025
Баннер
Баннер
Уйшунлар
Муаллиф:    30.09.2023 15:36    PDF Босма E-mail

УЙШУН, усун, уйсун — кад. туркий қабилалардан бири.

 

3 та уруққа (ўчоқли ёки учоқти, қўштамғали ва эрганакли) бўлинган. Мил. ав. 3а. га оид Хитой манбаларида тилга олинган. Бу вақтда Уйшунлар Хитойнинг шим. ғарбида яшашган. Умумий сони 63 минг киши бўлиб, чорвачилик (асосан. йилқичилик) билан шуғулланган. Ўзаро низолар натижасида Уйшунларнинг катта қисми (4 минг уйли Уйшунлар) мил. ав. 2-а. ўрталарида Еттисув ва Тяньшанга келиб ўрнашишган. Турк хоқошшгига бирлашган ва у емирилгач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ерларидаги илк давлатлар таркибига қабила бирлиги сифатида кирган. 19-а. нинг охири — 20-а. нинг бошларида Уйшунлар ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, бошқирд, нўғай, халкларининг таркибида бўлган.

 

Янгиланди ( 28.11.2024 12:27 )
 
Баннер