Шотландия: Девон даврига оид қумтошдаги мих |
Муаллиф:
07.02.2025 14:25 |
|
|
|
|
![](/images/stories/2024/07-01-25-01.jpg)
1844 йилда сэр Дэвид Брюстер Кингуди, Милнфилд (Шотландия)даги кондан олинган қумтош блокида мих топилганини маълум қилди. Британ геология хизмати ходими доктор А. Медд 1985 йилда бу тошни «қизил девон қумтоши» деб таснифлаган ва унинг ёши 360–408 миллион йил эканини айтган. Брюстер машҳур шотланд физиги бўлиб, Британия илмий тараққиёт уюшмасининг асосчиси ва оптика соҳасида бир қанча муҳим кашфиётларни амалга оширган.
Брюстер ўз маърузасида шундай ёзади: «Кингуди конларидаги тош қатламлари қўпол ғовак қумтош ва юмшоқ гил қатламларидан иборат бўлиб, уларнинг қалинлиги 15 см дан 1,8 м гача бўлган. Мих топилган плита 22,5 см қалинликка эга эди. Плита юзаси шлифовка қилиш учун тозаланганида, 1,3 см чиқиб турган, занг билан қопланган мих учи кўринди. Михнинг ўзи тош юзасида горизонтал ҳолатда ётар, унинг каллаги эса 2,5 см тош ичига сингиб кетган эди». Каллак тошга ўрнашгани учун мих тош қазиб олинганидан кейин киритилган бўлиши мумкин эмас.
|