Наполеоннинг шляпаси аукционда 2 миллион еврога сотилди |
|
Франция императори Бонапарт Наполеон I нинг шляпаси Франция пойтахти ҳудудидаги Фонтенбло коммунасида ўтказилган ким ошди савдосида 1,9 миллион евродан ортиққа сотилди. Бу ҳақда Osenat аукцион уйи маълум қилди, дея хабар беради Euronews.

Франция императори Бонапарт Наполеон кийган машҳур шляпалардан бири якшанба куни Франция пойтахтидаги Фортенбло коммунасида ўтказилган ким ошди савдосида 1 миллион 932 минг еврога сотилиб рекорд ўрнатди.
Шляпа 1810 йилдан бери сақланиб келган.
Аукцион уйи сайтидаги маълумотларга кўра, дастлаб лот 600-800 еврога баҳоланган.
Оқ-кўк-қизил кокарда билан безатилган кигиздан тикилган шляпа Жан Луи Нуазье коллекциясидаги Наполеоннинг энг қиммат буюми бўлди.
Ўтган йили вафот этган француз саноатчиси коллекцияни ярим асрдан кўпроқ вақт давомида тўплаган.
Кимошди савдосига қўйилган бошқа буюмлар орасида 1815 йилда Наполеоннинг Ватерлоо жангида мағлубиятга учраганидан кейин унинг каретасидан ўғирланган кумуш тарелка, ҳамда устара, кумуш тиш чўткаси, қайчи ва бошқа шахсий буюмлари сақланган стол ҳам бор. |