Олимлар мисрликлар қандай қилиб пирамидаларни барпо этишганини аниқлади |
|
Олимлар мисрликлар ўз пирамидаларини ўн минглаган инсонлар ёрдамида қурилма жойига ташилган баҳайбат табиий тошлардан эмас, балки сунъий тайёрланган материалдан қуришганини тахмин қилишмоқда. Бундай фараз учта пирамида қурилишида ишлатилган тош намуналарини кимёвий тахлил қилиш натижаларига асосланади. Олимлар аввало оҳактош майдаланиб, кейин ундан қурилиш эритмаси тайёрланган ва махсус бирлаштирувчи модда билан бирга тахтали қолипга қуйилган деб тахмин қилишмоқда. Бундай усул, албатта, табиий ҳарсанг тошларни ташиш ва ўрнатишга қараганда кам вақт ва сезиларли даражада кам қўл меҳнатини талаб қилган. Бу фараз азалдан мавжуд бўлган саволга ҳам жавоб бериш имконини беради: қандай қилиб қадимги қурувчилар йирик тошларни бир – бирига бунчалаик мос тарзда ўрната олганки, улар орасига ҳаттоки устаранинг тиғи ҳам кира олмайди. Тақдим қилинган технологияга кўра, қуйилган блоклар кейингилари учун қолип вазифасини ўтайди ва шу сабабли улар орасида бўшлиқ қолмаслигини таъминлайди.
|