Саналар
06.10.2024
Баннер
Баннер
Мустамлакачиларнинг ваҳшийликлари
Муаллиф:    27.05.2024 20:51    PDF Босма E-mail

Эътиборингизга интернетдаги машҳур сайтлардан биридан олинган ушбу мавзудаги мақолани ҳавола этишга рухсат бергайсиз:
«Ҳар бир иш алоҳида кўриладиган бўлса, керакли таассурот қолдирмайди. Аммо худди ўша ишларни жамлаб назар солинса, натижа бошқача бўлади. Интернет сайтларида европалик мустамлакачиларнинг босиб олган ерларидаги қилмишларига бағишланган бир неча мақолага дуч кел-ганимда менда ҳам шунга ўхшаш ҳислар пайдо бўлди. Бу мақолаларга тасодифан, бирин-кетин кўзим тушар ва ҳар бири олдингисининг таъсирини кучайтирарди.

Мана ўша тўплам:

Янги Дунё ҳиндулари геноциди ҳақида
«Колумб 14 ёшдан ошган барча аҳолини испанларга ҳар уч ойда бир ангишвона олтин қуми ёки (олтин йўқ ҳудудларда) 25 фунт пахта топширишга мажбур қилди. Бу меъёрни бажарганларнинг бўйнига охирги тўловни топширган куни ёзиб қўйилган мис нишон илиб қўйиларди. Бу нишон уни тақиб олган одамга уч ой яшаш ҳуқуқини берарди. Бундай нишони бўлмаган ёки нишондаги тўлов муддати ўтиб кетган одамни тутиб олишса, икки қўлининг кафтини кесиб олиб, бечоранинг бўйнига осиб қўйишар ва шу аҳволда ўз қишлоғига жўнатиб юборишарди. Колумб губернатор бўлган давр мобайнида фақат Испаньола оролининг ўзида 10 мингга яқин ҳинду шу йўсинда ўлдирилган эди. Белгиланган меъёрни тўлашнинг эса амалда имкони йўқ эди. Маҳаллий аҳоли озиқ-овқат етиштиришни ҳам, бошқа ишларни ҳам ташлаб, олтин кавлашга мажбур бўлар эди. Қаҳатчилик бошланди. Очлик-дан ҳолдан тойган, иродаси синган бу бечоралар испанлар олиб келган касалликларга осонгина ўлжа бўлар эдилар». (Extraterrestrial altruism: evolution and ethics in the Cosmos. Douglas A Vakoch. Heidelberg: Springer, 2013)
Изоҳ: Ушбу маълумотни ўқигунимча Колумб менга беозор олим, инсонпарвар кашфиётчи ва беқиёс илм соҳиби сифатида намоён бўлган эди. Унинг бунчалик одамхўрлигини, мол-дунё учун ўзининг «инсонпарвар» Европасидан Америкага бориб, олтин ва пахта илинжида бечора ерлик аҳолини қиришини тасаввур ҳам қила олмас эдим. «Вдоминикану» номли русча сайтда(http://vdominikanu.com/istoria) Колумбнинг ёлгизўзи эмас, қариндош-уруглари билан биргаликда ўша юрт ауолисини қиргинбарот қилгаии ҳақидаги маълумотларни ўқиб, буларнинг барчаси бир гўр экан, деган хаёлга бордим. «Худони ўлдирдим» деб даъво қилганларнинг ҳоли бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.
«...Катта Антиллада яшаган ва кейинги бир неча ўн йил давомида батамом қириб ташланган таинос халқи «ўрта асрлар» зулмидан ҳам, насроний мутаассиблик дастидан ҳам ва ҳатто европалик босқинчиларнинг очкўзлиги туфайли ҳам қурбон бўлмаган. Бу учала сабабнинг ҳар бири янги иқтисодий рационализм томонидан ташкил қилингани учунгина геноцидга олиб келган. Испаньола, Куба, Ямайка ва бошқа оролларнинг барча аҳолиси даромад келтириши керак бўлган хусусий мулк сифатида хатга олинган эди. Дунёдаги энг йирик ороллар орасида сочилиб кетган бу улкан аҳолининг Ўрта асрлар зулматидан эндигина чиккан бир ҳовуч европаликлар томонидан синчиклаб рўйхатга олиниши ақлни лол қолдиради».

Буюк Британиянинг мустамлакачилик фаолияти ва бошқа килмишлари
XVI-XVII асрларда Британия тўқимачилик саноати борасида Ҳиндистон билан мутлақо рақобатлаша олмас эди. Ҳинд газламаларининг (пахта, жун ва ипак матолар) сифати жуда юқори бўлса-да, Европа бозорларида улар Англия матоларидан арзон эди. Узининг сифатсизроқ товарини рақобатдан сунъий равишда тўсиш мақсадида британиялик «фритредер»лар (эркин савдогарлар) 80 фоизлик ҳомийлик тўловини жорий қилдилар. Хобсбаумнинг (Eric John Ernest Hobsbawm, 1917-2012) айтишича, «Саноат инкилобининг бошланишига сабаб бўлган Англия тўқимачилик саноати «умуман, денгиз орти савдосининг йўлдош маҳсули сифатида пайдо бўлган бўлиб, хомашё тайёрлаб берар эди, холос. Ваҳоланки, ҳинд пахтаси ёки хом сурпи бозорларни эгаллаб борарди».
Англиялик тўқимачилар «бозорга ўзларининг қўпол матоҳлари билан кириб боришга мажбур эдилар», бироқ, табиийки, бу беҳуда уриниш эди. Муаммо жуда «либерал» усул билан - ҳинд хом сурпини олиб киришни тақиқлаб қўйиш йўли билан ҳал қилинди. Бу ҳам фойда бермагач, ушбу муаммони «савдо эркинлиги» қабилида ҳал қилишди: Ҳиндистон тўқимачилик саноатининг бош маркази бўлмиш Бенгалияни босиб олиб, уни вайрон қилишди, талашди ва маҳаллий тўқимачиларни атайлаб касодга учратишди. Айтиш керакки, «либерализм ва эркин бозор кашшофлари» рақобатчиларни жисмонан бартараф қилиш керак, деб топишди. Бунинг усули ҳам Ирландияда қўлланилган усул, яъни сунъий равишда уюштирилган қаҳатчилик бўлди. 1769 - 1770 йилларда англияликлар талон-тарож қилган Бенгалияда аҳолининг учдан бирини - 7 миллион кишини қириб ташлаган қаҳатчилик юз берди. Бошқа ҳисоб-китобларга кўра, 10 миллион киши. 1780 - 1790 йилларда Бенгалиядаги фожиа яна такрорланди: бу сафар аҳолининг деярли ярми - 10 миллион киши ҳалок бўлди.

1812 йилги уруш хакида
Фаранг армияси ҳали Москвага етиб бормасдан, очиқ-ойдин талончилик бошланди. Белоруссия ва Литвада солдатлар боғ ва полизларни пайҳон қилар, мол-ҳолни ўлдирар, экинларни йўқ қилар эди. Ваҳоланки, бунга ҳеч қандай ҳарбий зарурат йўқ эди, бу оддий қўрқитиш эди, холос. Евгений Тарле(Евгений Викторович Тарле, 1874 - 1955.) ёзганидек, «Деҳқонлар босқинчининг ўтиб бораётган армияси томонидан, сон-саноқсиз кафандўзлар ва қароқчилик қилиб юрган фаранг қочоклари томонидан шу қадар таланаётган эдики, душманга бўлган нафрат кун сайиб ортиб борар эди».
Ҳақиқий талон-тарож ва даҳшат 1812 йилнинг 3 сентябрь куни, душман Москвага кириб келиб, шаҳарни талашга рас-мий буйруқ берилганидан кейин бошланди. Москванинг кўплаб монастирлари таланиб, шип-шийдам қилинди. Солдатлар иконаларнинг кумуш қопламаларини сидириб олар, жинчироқ ва хочларни йиғиштириб олишар эди. Улар атроф бемалол кўриниб туриши учун Новодевичье монастирининг ёнидаги Иоанн Мубошир черковини портлатиб юборишди. Босқинчилар Високопетровск монастирини кушхонага, жомеъ эҳромни эса гўшт дўконига айлантиришди. Монастир ёнидаги қабристоннинг усти лахта қон билан қопланди, жомеъдаги қандиллар ва меҳроб михларида эса ҳайвонларнинг гўшти ва ичак-чавоқлари осилиб ётарди. Андрониев, Покров, Знаменск монастирларида фаранг солдатлари иконаларни чопиб, ўтин қилишди, авлиёларнинг суратларини эса нишон қилиб, ўқ отиб, машқ бажаришди».

Вьетнамдаги фаранг концлагери ҳақида
«Ичкаридаги тартиб ҳам бундан кам эмас. Бир текис турган устунчалар, уларга текис қилиб тортиб, тартиб билан қоқиб қўйилган тиканли сим, бир текис тушган барак-лар... Цивилизациялашган олмон миллати вакиллари зоти паст руслар учун ана шундай лагерлар қуришган эди. Бу ёввойилар тартиб нималигини билиб кўйишсин - ахир уларнинг калласига мана шу билимни сингдириш учун концлагерга қамашган».
«Бундан ташқари, овқатнинг ёмонлигидан шикоят қилган маҳбусларнинг оғзига қайнаб турган балиқ қайласи қуйишар, ўта қаттиқ норозилик билдирганларнинг эса оғзига машъала тиқиб куйдиришар эди. Шундан сўнг ҳам ейиш, ҳам ичиш имкониятидан маҳрум бўлган маҳбус очликдан ўлар эди.
Шароитдан норози бўлганларни чўккалатиб қўйиб, устидан бўш бочка кийгизишар, сўнг бочканинг устидан тўқмоқ билан бор кучлари билан савалашар, натижада маҳбуснинг қулоғи гаранг бўлиб қолар эди. Бунинг яна ҳам аёвсиз кўриниши - маҳбусни сув тўлдирилган бочкага солиб, устидан уришар ва шу йўл билан ички аъзоларини ишдан чиқаришар эди.
Булар XX асрнинг ўрталарида юз бераётган воқеалар эди. Фаранг миллати номидан Гитлерга қа^ши урушда фаол иштирок этган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, АҚШ номидан эса, табиийки, Ер куррасида демократия-нинг бош посбонлари саҳнага тушган эди. Ҳеч қанақанги халқаро комиссиялар, ҳеч қандай тергов, ҳеч кандай жабрланувчиларга товон тўлаш деган нарса йўқ эди.
Бунга олмонларнинг Улуғ Ватан уруши давридаги ваҳшийликлари ҳақидаги сон-саноқсиз гувоҳликларни қўшимча қилиш мумкин.
Умумий манзарани кўз олдингизга келтирсангиз, тарихдан маълум бўлган мудҳиш, қонли воқеалар тасодиф эмас, меъёрдан четлаш эмас, балки қонуният эканлигини англаб етасиз. Мутлақо бошқа-бошқа замонларда, бошқа-бошқа одамлар томонидан айнан бир даҳшатли ҳодисанинг бундай аниқ такрорланиши кишини ҳайратга солади. Уларнинг нимаси бир хил? XVI асрдаги испан конкистадори билан XVII асрдаги англиялик ва XX асрдаги гитлерчи штурмовик - ҳарбийлашган ашаддий миллатчи ташкилот аъзоларининг муштарак жиҳати нимада? Менимча, бунинг сабабини европаликларнинг маданий илдизлари ва ўзагидан қидириш лозим. Санаб ўтилган бу тарихий шахсларнинг яна бошқа қандай умумий жиҳати бор? Демак, европача цивилизация ана шундай экан-да! Унинг маданий ўзаги ичида дўзахнинг бир парчаси яширинганлигини тан олишгатўғри келади. У кўзга кўринмайди, лекин муайян тарихий вазиятларда, шарт-шароитларда намоён бўлишга ҳар доим тайёр туради».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан

 
Баннер