Исломнинг хужайраси таназзул даврларида хам уз фаолиятини тўхтатмади. Подшохлар ва фотиҳлар ичидан узларининг сийратлари ва ахлоқлари билан, динлари ва тақволари билан сахобалар ва салафи солиҳларга ухшаб кетадиган шахслар пайдо булиб турди. Ислом дунёсида уз исмлари билан тарихга зийнат бўладиган кишилар чикиб турди.
Мусулмонлар узларининг илк сийратлари ва намунали йулларидан оққан бўлишларига карамай, узлари билан замондош булган жохил умматлардан тубдан фарк килар, улар анбиёларнинг йулига энг якин ва Аллохга энг итоаткор кишилар эдилар. Уларнинг борликлари ва давлатлари жоҳилиятнинг кенг таркалиши ва гуллаб-яшнаши йулидаги энг катта тусик эди. Баъзи нуксонларига карамай, мусулмонлар дунёдаги энг катта куч булиб, бошқа давлатлар улардан ҳа йикиб турар, у билан ҳисоблашишга мажбур эдилар. Исломнинг уз куч-қудратини йукотиши Исломнинг куч-кудрати атрофдагиларга сезилмаган ҳолда заифлашиб бораверди. Ҳатто ҳижрий VII асрда мўғул-татарлар энг сунгги исломий мамлакат булган хоразмшохлар хукуматини парчалаб ташлашди, мусулмонларнинг куч-кудрати синиб, Бағдод уларнинг қулларига тушганда хавфли шарпа йуколди. Худди экинзор даладаги қурикчи кулаб тушганида кушлар ва хайвонлар экинзор далага узларини урганидек, душманлар мусулмонларга ва уларнин! юртларига қарши узларида журъат топишди. Мўғуллар мусулмонларнинг меросларига эга чикиб, хукумат ишини улардан олиб куйишди. Шунинг узи инсониятнинг бахтсизлиги ва умидсизлиги учун етарли эди. Оламнинг бошқаруви дини, илми, маданияти ва маънавияти йук булган жоҳилу вахший уммат кулига Утиши дунёнинг хароб булиши учун кифоя эди. Мугуллар ваҳший боскинчилар ичида энг ёвузи эди. Улар узлари туғилибусган чуллардан мурмалахдек ёпирилиб келиб, бутун Ислом олами буйлаб таркалиб кетишди. Бу даҳшатли офат мусулмонларни куркув ва чорасизликдан буғилишга мажбур килди. Ибн Касир айтади: «Бу фалокат шу кадар даҳшатли эди-ки, мен у ҳакда ёзишга узок вакт ботинолмай юрдим. Ҳозир ҳам бу ҳакда ёзишни мутлако истамайман. Дарҳақикат, Ислом ва мусулмонларнинг халокат фожиасини, унинг хорланган ва шармандали тарихини тасвирлашга кимнинг ҳам кули борарди? Канийди бу фалокатлар юз бермасидан олдин туғил маган ёки улиб, унутилиб кетган булсам... Бирок дустларим мени бу ҳакда ёзишга кундиришди. Узим ҳам бу фожиа хакида индамай туришдан ҳеч кандай фойда йуклиги хакида уйлар эдим.Бу тарихда мисли курилмаган офат булди. У бутун инсониятга, шу жумладан, мусулмонларга ҳам катта талафот етказди. Одам Атодан бугунги кунимизгача бундан бошка яна шундай вокеа содир булган деган одам хато килади. Тарихдаги ҳеч бир ходисани унга киёслаб булмайди. То қиёматга кадар ҳам бундай дахшатли кирғин булмаса керак (яъжуж-маъжужнинг зохир булишидан ташқари). Бу ёввойилар ҳеч кимни аяшмади. Улар хомиладор аёлларнинг корнини ёриб, ичидаги боласини улдиришарди (Албатта, биз Аллохникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз. Аллохдан бошкада хол ва кувват йук). Бу оламшумул мусибат, дунё микёсидаги фожиа эди. У бурондек пайдо булиб, бутун дунё буйлаб шиддат билан учиб утди».(«Ал-Комил») Мўғул-татарлар 650 йилда Бағдодга бостириб кириб, уни тошлар уюмига айлантириб ташлашди. Ибн Касир Бағдоднинг талон-тарож килинишини куйидагича тасвирлайди: «Бағдодда ўлим ва вайронгарчилик кирк кун хукм сурди. Шундан сунг дунёнинг энг гузал маскани булган бу шахар шу кадар вайрон булиб, ер билан яксон килинди-ки, унда бир ховуч одамгина тирик колди. Кучалардаги уликлар уюми уйларнинг томигача кутарилди. Ёмгир ёгар, мурдалар ириб-чириб ётар, уларнинг бадбуй ҳиди теварак атрофни тутиб кетган эди. Шом улкасигача етиб борган даҳшатли эпидемия йулида учраган одамларни кириб ташлади. Мамлакатни кахатчилик, вабо ва улим камраб олди». Имодуддин ибн Касир раҳматуллоҳи алайхнинг ёзганлари мўғул-татарларнинг факат Ислом давлатининг пойтахти Бағдодда килган вахшийликлари ва бузғунчиликлари, холос. Мўғул-татар боскинчилари у ерга етиб боргунча мусулмон оламининг бошка ерларини ундан хам баттар вайрон этиб, талон-тарож килишган. Хоразм, Бухоро ва Самарканд каби улкаларнинг одамларини устара билан сочни қиргандек қириб, шахар-кишлокларни ер билан яксон килишган. Мўғул-татарларнинг оёғи етган жойлар батамом вайронага айланган. Мусулмонлар олти асрдан купрок вактда барпо килган илм-фан, маданият, санъат дурдонала-ри чилпарчин килинган. Мусулмон умматининг илм-маърифатли, куч-қувватли, акл-заковатли фарзандлари мўғул-ларнинг курбонига айланган. Мўғул-татарларни ва уларнинг вахшийликларини курганларнинг купчилиги қиёмат яқин колганда чикадиган яъжуж-маъжужлар шулар булса керак, деган хулосага келишган. Тарихчиларнинг ёзишича, холат шу даражага етганки, агар бир мўғул эркак ёки аёл гузарда тупланиб турган мусулмонларни куриб, «Шу ерда қимирламай туринглар, мен киличимни олиб келиб, хаммангни улдираман» деса, мусулмонлар унинг айтганини килиб. кутиб тураверишган. Мусулмонларнинг таназзулини яхшилаб урганган баъзи олимлар бу улкан мусибатнинг иккита асосий сабаби бор-лигини, бири - Қуръони Карим ва Суннатдан узоқлашиш, иккинчиси - мўғуллар боскини эканини алохида таъкидлайдилар. Хакикатан ҳам таълим-тарбия нима эканини билмаган мўғуллар мусулмон оламининг кулини кукка совуриб ташлаган эдилар. Уларнинг кадами етган хар бир жой бор-будидан бутунлай мосуво булган эди. Мусулмон оламининг энг яхши фарзандлари кириб ташланган, илм, маърифат, фан ва санъат, меъморчилик ва тамаддуннинг бошка барча сохалари махв этилган эди. Аммо шу билан бирга, мусулмонлар уруш майдони-да енгилган булсалар хам, рухий-маънавий майдонда ен-гилмадилар. Улар боскинчи мўғулларга паст назар билан карар, «Бу мушрик чигирткалар ким булибди, шулар хам одамми, Аллох таоло бизни узимиздан утган хатолар туфайли улар билан синамокда, холос. Агар биз узимизни ислох қилсақ динимизни маҳкам тутсак, буларни албатта йуқ қиламиз», деган фиқрда эдилар. Шундай булди хам. Мусулмонлардан динини маххам ушлаганлари бошхаларга урнақ булдилар, уларга танбех, бердилар. Аста-сеқин узларини ислох қилдилар ва мўғулларнинг қунини қурсатиб қуйдилар. Мусулмонлар султон Сайфуддин Қутуз ва унинг аскар бошиси Зоҳир Бейбарс бошчилигида хижрий 658, милодий 1259 сана, Рамазон ойининг 15 қуни Фаластиннинг Ноблус шахри яхинидаги Айну Жолут деган жойда Хулагунинг ноиби Қутбуга рахбарлигидаги мўғуллар лашқарига қарши хаёт-мамот жангига қирдилар. Мусулмонлар бу жангда мисли курилмаган улқан зафар қучиб, мўғулларни Шомдан қайдаб чиқардилар. Ушбу жанг Ислом тарихидаги энг буюқ зафарлардан бири хисобланади. Бу мўғуллар устидан ғалаба қозонилган биринчи жанг эди. Мусулмонлардан олдин мўғулларни хеч қим енга олмаган эди. Мусулмонлар мўғуллар хақидаги тилларда достон булган афсоналарни чиппаққа чиқардилар. Мўғуллар Аллоҳ таолонинг охирги ва муқаммал динини тан олиб, мусулмон булишди ва бора-бора ерлиқ мусулмонларга аралашиб кетдилар. Бу хам инсоният тарихида мисли қурилмаган иш булиб, Исломнинг буюқ ғалабаси эди. Тарихда хеч бир ғолиб халқ узи мағлуб қилган халқнинг динига бу шақлда кирмаган эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Олам ва одам,дин ва ислом"китобидан
|