Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
АЛ-АБРИЙНАҚИЙ
PDF Босма E-mail

«Абрийнак,»дан ясалган нисба. У — Марвдаги қишлоқлардан бири. Одамлар уни «Ибрина» деб ҳам атайдилар. Қуйидаги бир жамоа олимлар шу қишлоқдан етишиб чиққанлар:
2.    Али ал-Абрийнақий (440-523 ҳ.й.)
(Абулҳасан) Али ибн Муҳаммад ад-Диҳон ал- Абрийнақий — ёқимтой, кўп нарсаларни ёд олган солиҳ фақиҳ бўлган. У парҳезкор, тақводор, хушсуҳбат ва илм аҳлидан бўлган. У уламолардан, ундан эса уламолар ҳадис ривоят    қилганлар.
Таваллуди тахм. 440 ҳ.й.да ёки ундан илгарироқ содир бўлган. 523 ҳ.й.да Қаринин    (Марв
водийсидаги кичкина шаҳарча)да вафот этган (2: 1/93; 11:1/73).
3.    Ал-Ҳасан ал- Абрийнақий
(Абу Али) ал-Ҳасан ибн Аҳмад ат-Тоъий ал- Абрийнақий — араб тили, грамматикаси ва бадиий нафосатини яхши билгувчи олим бўлган (11: 1/73).
4.    Ал-Ҳасийн ал-Марвазий
(Абу Абдурраҳмон) ал- Ҳасийн ибн ал-Мусанно ал-Абрийнақий ал- Марвазий. У уламолардан, уламолар эса ундан ҳадис тинглаганлар (11: 1/73).

 
Баннер