Сомонийлар давлатининг инқирози ва унинг ўрнини эгаллаган ўзбек сулолалари
Босма

IX–X асрлар Марказий Осиё тарихи учун муҳим давр бўлиб, бу асрларда минтақада Сомонийлар давлати сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан етакчи ўринни эгаллаган. Сомонийлар ислом цивилизацияси, хусусан, форс-тожик ва туркий халқлар тарихида чуқур из қолдирган сулоладир. Бироқ X аср охирига келиб, ички заифлашув ва ташқи босимлар натижасида мазкур давлат барҳам топди. Унинг ўрнини янги сиёсий кучлар эгаллади.

Сомонийлар давлатининг тугаши

Сомонийлар давлати 999 йилда расман барҳам топган. Бу жараён узоқ давом этган сиёсий-иқтисодий инқироз, марказий ҳокимиятнинг заифлашуви, амирлар ўртасидаги низолар ҳамда қўшни туркий сулолаларнинг кучайиши билан боғлиқ эди. Айниқса, туркий ҳарбий аристократиянинг давлат бошқарувидаги таъсири ортиб борди.

Қорахонийлар ҳокимияти (ўзбеклар)

Сомонийлардан кейин Мовароуннаҳр ҳудудида ҳокимиятни Қорахонийлар давлати (ўзбеклар) эгаллади.

Сана: 999 йил
Марказлар: Бухоро, Самарқанд, Қошғар
Аҳамияти: Қорахонийлар Сомонийлар пойтахти Бухорони эгаллаб, улар сулоласига барҳам бердилар. Шу билан Мовароуннаҳрда илк бор туркий сулола  (ўзбеклар) исломий давлат сифатида ҳокимият тепасига келди.

Қорахонийлар даврида туркий тил ва маданият давлат бошқарувида мустаҳкам ўрин эгаллади. Бу жараён кейинчалик ўзбек халқининг этник ва маданий шаклланишида муҳим омил бўлди.

Ғазнавийлар ҳокимияти (ўзбеклар)

Сомонийлар давлатининг жанубий ҳудудлари, айниқса Хуросон,
Ғазнавийлар давлати (ўзбеклар) қўлига ўтди.

Сана: X аср охири – XI аср боши (тахминан 1000 йиллар)
Марказ: Ғазна
Аҳамияти: Ғазнавийлар Сомонийлар маъмурий-маданий анъаналарини давом эттирган ҳолда, ислом дунёсининг йирик сиёсий кучларидан бирига айландилар.

Ғазнавийлар даврида ҳам туркий ҳарбий-сиёсий элита етакчи ўрин тутган бўлиб, бу сулола ҳам кейинги ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин эгаллайди.

Хулоса қилиб айтганда, Сомонийлар давлати 999 йилда барҳам топган бўлиб, унинг ўрнини:

Мовароуннаҳрда — Қорахонийлар (ўзбеклар),
Хуросонда — Ғазнавийлар (ўзбеклар)


эгаллади.

Бу ўзгариш Марказий Осиёда форс-тоҷик ҳукмронлиги давридан туркий давлатчилик босқичига ўтишни англатади. Мазкур жараён кейинги асрларда шаклланган ўзбек давлатлари ва сулолалари учун мустаҳкам тарихий асос бўлиб хизмат қилди.

Абу Муслим (профессор)